Горбачёв АҚШнинг бўлғуси президентига маслаҳат берди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПрезентация книги М. Горбачева "Остаюсь оптимистом" в Московском Доме Книги
Презентация книги М. Горбачева Остаюсь оптимистом в Московском Доме Книги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачёв ядровий қуролланиш пойгаси назоратдан чиқиб кетишидан хавотир билдирган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачёв АҚШ президенти сайловларниинг  бўлғуси ғолибини пайсалга солмасдан  Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказишга чақирди. Бу ҳақда у “The Times” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Горбачёв ядровий қуролланиш пойгаси назоратдан чиқиб кетишидан хавотир билдирган.

“Вазият ўта таҳликали. Сайлов натижаларидан қатъи назар, ҳозирги музлик давридан чиқиш учун мулоқотни тиклашимиз зарур. Ҳар икки мамлакат президентлари томонидан кучли туртки даркор”, — дея фикрлари билан ўртоқлашган у.

Горбачёв Россия ва Қўшма Штатлар “иккинчи Рейкьявик”ни ўтказишлари шарт деб ҳисоблайди (у Рональд Рейган билан 1986 йили Исландияда ўтказган учрашувини кўзда тутган).

“1980-йиллар ўрталарида Совет иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳозиргидан анча мураккаб эди. Шунга қарамай, ўзаро ишонч, тушуниш, мулоқот орқали муаммога ечим топа олганмиз”, — дея таъкидлади СССР собиқ президенти.

Развёртывание оперативно-тактического ракетного комплекса Искандер-М - Sputnik Ўзбекистон
Москва АҚШни энг катта хатодан огоҳлантирмоқда

Сиёсатчи АҚШнинг янги ядровий қурол яратиш борасидаги режаларидан қаттиқ ташвишда эканини ҳам билдирди.

АҚШда президент сайловлари 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Иккинчи муддатга номзодини илгари сураётган Дональд Трамп ва Демократлар вакили Жо Байден ўртасида президентлик курсиси учун кураш кечади.

Стратегик ҳужумкор қуролланишни (СНВ-3) қисқартириш тўғрисидаги шартнома АҚШ ва Россия ўртасидаги қуролланишни чеклашга қаратилган амалдаги ягона шартнома. Унинг амал қилиш муддати 2021 йилнинг 5 февралида ўз ниҳоясига етади. Путин ушбу шартномани ортиқча шартларсиз яна беш йилга узайтиришни таклиф қилган. Оқ уй эса шартномага Хитойни ҳам қўшиб, Москва, Пекин ва Вашингтон ўртасида янги уч томонлама шартнома тузиш зарурлигини таъкидламоқда. Хитой бу ғоядан бош тортмоқда.

Россия ҳукумати Москва АҚШнинг ушбу шартномани узайтиришга бўлган кайфиятини кўрмаётганини таъкидлаган эди. Россия ТИВ Сергей Лавров аввалроқ америкалик ҳамкорларнинг амалга ошмайдиган талаблари, жумладан, Хитой иштирокига доир таалабларини қаноатлантирмаслигини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0