Масофавий тартибда бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси, раҳбарларнинг одатий чиқишларига қараганда, кутилмаганда кўра таҳлил учун кўпроқ маълумот берди. Давлат раҳабарлари суратга олинган муҳитнинг ўзида ҳам бир талай рамзий маъно бор.
Дунё аудиториясида, албатта, планетанинг энг кучли уч нафар раҳбарлари чиқиши энг катта қизиқиш уйғотди.
Дональд Трампнинг чиқиши – кўпроқ яна бир сайловолди тадбирини эслатди. АҚШ президенти ўзининг нафақат Хитойга қарши қаратилган ташқи сиёсатини, балким умуман Американинг БМТга бўлган менсимаслик ва такаббурлигини намойиш этди.
Трамп Оқ уйнинг одатий кўринишида, АҚШ ва америка президенти байроғи ёнида, ва ушбу мурожаат халқаро аудиторияга қаратилганини англатадиган бирорта белги бўлмаган муҳитда нутқ сўзлади.
Америка раҳбари олдин бир неча бор ўз давлати БМТнинг энг йирик молия манбаи эканини, демак у Вашингтонга бўй суниши кераклигини ва унинг буйруқларини бажариши кераклигини айтиб ўтган эди. Албатта АҚШнинг олдинги президентлари ҳам шундай ўйлаганди, лекин Трамп биринчи бўлиб буни баралла эълон қилди. Устига устак, агар БМТ АҚШнинг гапига кирмаса нима бўлиши айтиб пўписа ҳам қилган эди...
Россия ОАВлари қайд этишига кўра, америка президенти ўз нутқида бирор маротаба ҳам Россияни тилга олмаган. Хитой номини бўлса 12 маротаба айтиб ўтган. Трамп нутқининг асл мақсади ҳам ана шундай – мутлақ Хитойга қарши қаратилган, жанжалкаш руҳда бўлди. У коронавирусни “Хитой вируси” деб атади ва унинг дунёга тарқалиши учун Пекинни жазолашни талаб қилди.
БМТнинг мавжуд анъаналари ва қоидаларига зид бўлган АҚШ президентининг нутқи Хитой учун кутилмаган янгилик бўлмади. БМТдаги Хитой вакили Чжан Цзюн унга тезкорлик ва топқирлик билан жавоб қайтарди.
Си Цзиньпин нутқи одатий вазминлик билан, ҳозирги замоннинг энг ўткир муаммоларига ва биринчи навбатда COVID-19га қарши кураш чораларига бағишланган бўлди.
ХХР раҳбари буюк Хитой девори ва Хитой табиатининг бетакрор чиройли манзаралари фонида нутқ сўзлади. Бу билан Си Цзиньпин нимага шама қилаётганини тушуниш қийин эмасди: унинг ортида ҳар қандай ташқи чақириққа жавоб беришга қодир бўлган, улкан ва қадимий мамлакат турибди.
АҚШ ва Хитой раҳбарлари чиқишларидан фарқли ўлароқ, Россия раҳбарининг нутқи энг анъанавий кўринишда бўлди. Бу Путин кўтарган ҳозирги замоннинг чуқур илдизли муаммолардан тортиб унинг ортида турган БМТ байроғигача акс этди. Нутқнинг ўзи ҳам халқаро тадбирларга хос – фақат қоғозда ёзилган матнни ўқиш шаклида бўлди.
Россия раҳбари Ер шарида стратегик барқарорликни сақлаш, тарихни бўлғашга йўл қўймаслик, қурол-аслаҳаларни назорат қилиш, коронавирусга қарши халқаро ҳамжамият коллектив бўлиб курашиши ҳақида бўлди.
Маъно жиҳатдан ҳам, кўриниш жиҳатдан ҳам бу дунёнинг тобора хаосга тушиб кетаётганини кузатиб турган давлат раҳбари эмас, вазият энг ёмон тус олишига қраши курашаётган раҳбарнинг сўзи бўлди.
Путин дунёда 75 йилдан буён мавжуд бўлган халқаро ҳамкорлик тизими учун инсоният улкан нарх тўланганини яна бир бор эслатиб ўтди. Ушбу тизим учун ўз вақтида энг катта ҳисса қўшган Россия, ҳар доим планета ишонган соғлом фикр ва барқарорлик ороли сифатида сақланиб қолишини билдирди.