Хитой ва АҚШ молиявий экспертлари айни дамда Пекин АҚШ санкцияларига жавобан Хитой қўлида ушлаб турган бир триллионлик Америка давлат облигацияларининг 20 %ини сотишга қарор қилгани ҳақидаги хабарларни муҳокама қилишмоқда.
Турли экспертлар ушбу ҳодисани турлича баҳолашмоқда: Америка бозорида “ҳақиқий апокалипсис”дан тортиб АҚШга ҳатто “чивин чаққандек” ҳам бўлмаслигигача.
Ҳис-туйғуларга берилмасдан хотиржам фикр юритганда, ушбу воқеанинг узоқ муддатлари истиқболларига ҳам назар солиш мумкин.
Гонконгда жойлашган South China Morning Post нашри ёзишига кўра, “Хитой ўз қўлида бўлган АҚШ қимматбаҳо қоғозлари миқдорини босқичма-босқич – 800 миллион долларгача камайтириши мумкин. Хитой анча вақтдан бери АҚШ иқтисодига зарар етказиш мақсадида облигацияларидан воз кечишни ният қилган эди, лекин шу билар вақтда Вашингтон томонидан қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар ва Қўшма Штатлардаги Хитой мулкини ҳибсга олиш каби оқибатларини ҳам тарозига солиб кўраётган эди”, - дейилган хабарда.
Вазиятга иқтисодий томондан назар солганда, Хитойнинг 20% ва ҳатто 50% облигациялардан воз кечиши ҳам Оқ Уйга жиддий зарар етказа олмайди. Сабаб оддий математикада: фақатгина 2020 йилда АҚШ бюджет дефицити 3,3 триллион долларни ташкил қилди. Ушбу вазиятда Федерал Резерв тизими учун 200 ёки 500 миллиард қўшимча доллар “чоп этиш” – ҳеч нарса эмас.
Лекин вазиятга бошқа томондан қараганда АҚШнинг ушбу устуворлиги бир зумда дарз кетиши мумкин. Американинг бугунги молиявий устуворлиги сири - доллар дунёнинг энг оммавий резерв валютаси эканидадир. АҚШ ушбу устуворликни таъминлаш учун, биринчидан – бутун дунёда долларга доимий талабни таъминлаш (нефтни фақат долларга сотиш,) ва иккинчидан – долларга қарши чиққан, ташқи иқтисодида доллардан воз кечишга уринаётган ҳар қандай сиёсатчини ва унинг мамлакатини йўқ қилиб ташлаш билан шуғулланиб келмоқда.
Долларга бўлган талабнинг асосий манбаалари – бошқа давлатлар Марказий банклари ва Молия вазирликларидир. Уларга, одатда, хорижий инвесторлар назарида ўз валюталарига ишончни ошириш учун, Америка давлат облигациялари кўринишида бўлган валюта резервлари керак. Яъни стабил валютага эга бўлишни истаган мамлакатлар АҚШ иқтисодини молиялаштиришга мажбур қилинди. Сўнгги 50 йил давомида дунё молия тизиминнинг асосий мақсади – ана шу тизимни сақлаб қолиш бўлди.
Ушбу нуқтаи назардан Хитой томонидан АҚШ облигацияларини соқит қилиш – АҚШга жиддий зиён етказмаса-да, дунё дунё молия тизимидан долларни соқит қилишга қаратилган яққол маёқ бўлади.
Агар юан, долларни соқит қилганидан сўнг, ҳеч кимга кераксиз валютага айланиб қолмаса ва Хитой иқтисодиёти нормал ишлашда давом этса, бу дунёнинг энг йирик иқтисоди бўлган Хитойнинг долларга мутаносибликдан воз кечишга муваффақ бўлганининг исботига айланади. Мана бу эса АҚШ учун ҳар қандай қисқа муддатли ўсиш-камайишдан кўра каттароқ зарбага айланади. Муаммо эса - Хитой облигацияларни сотишни эълон қилган вақтдаёқ бошланиши мумкин.
Экспертлардан бири Хитойнинг ушбу йўлни танлашига яқинда амалга оширилган Россия тажрибаси бўлганини таъкидламоқда. Молиявий консалтинг бўйича энг тажрибали корхоналардан бири ҳисобланган BCA Research мутахассиси South China Morning Post нашрига шундай деган “Хитой банклари доллар тизимидан узиб қўйилиши мумкин деган таҳдидлардан сўнг, Пекин Россия тажрибасидан ўрнак олиши мумкин. Россия Марказий банки АҚШ облигациялари ҳажмини 2011 йилда бўлган 175 милларддан 0 долларгача туширди” ва “Пекин Россия тажрибаси ва Россия стратегиясидан албатта фойдаланади” деб қўшимча қилди эксперт.
Шу билан бирга Хитой нафақат Америка облигацияларидан воз кечиши, балким дунёнинг янги молиявий қутбига айланишга ҳаракат қилиши мумкин. Япониянинг Nikkei агентлигиги хабарига кўра, 1 сентябрдан бошлаб Хитой хорижий инвесторларга ўз ичики облигациялар бозорига киришга рухсат берган. Бир қатор йирик хорижий инвесторлар бунга қизиқиш билдирмоқда.
Маслан Швейцариянинг Juliues Baer банки инвестициялар директори Ив Бонзон яқинда ўз мижозларига шундай деб ёзган эди: "Биз анчадан бери Хитой иқтисодий модели в унинг дунё иқтисодиётига тобора ошиб бораётган таъсири хитой акцияларига стратегик сармоялар киритишни талаб қилади, деган фикрдамиз. Энди бўлса ана шундай назар билан Хитой облигациялар бозорига ҳам қараяпмиз. <...>
Хитой облигацияларига стратегик сармоялар киритишга бир неча сабаблар бор. Хитой давлат облигациялар бозори дунёда энг йирик бозорлардан бирига айланмоқда ва шу сабабли ўсиб бораётган облигация индекслари қаторига қўшимоқда. Бу ўз навбатида ушбу облигацияларнинг ликвидлигини ва шаффофлигини белгилайди. Хитой иқтисодий сиёсати ва Марказий банки фоиз ставкалари ўз дастурига асослангандир. Сўнгги ўн йилликка қадар Хитой МБ асосан Федерал Резерв сиёсатига амал қилиб, унинг фоиз ставкасига синхрон равишда ўз ставкасини ўзгаритиб келаётган эди. Энди бўлса Хитой диққат маркази мамлакат ичкариси томон йўналтирилган бўлиб, унинг Марказий банки нафақат АҚШ бошчилигидан озод бўлди, балким ўзи ҳам қатор Осиё давлатлари иқтисодиёти учун ўрнак бўлмоқда".
Агар вазият ана шундай давом этаверса, Америка Қўшма шаталари облигациялар бозори нафақат доллар чоп этишдан, балким охирги 50 йил давомида АҚШ иқтисодига мисли кўрилмаган молиявий устуворликлар бериб турган - дунёнинг асосий молиявий оқимларининг Хитой томонига оқиб кетишидан ҳам зарар кўра бошлайди.
Ҳозирча биз ушбу йўлнинг энг бошида турибмиз, лекин вазият ана шундай ривожланиши Вашингтонни шунчалик қўрқитаяптики, Дональд Трамп ҳам ва Жо Байден жамоаси ҳам долларлашган молия тизимининг куни битмасдан туриб Хитойни ҳам иқтисодий ҳам жисмоний йўқ қилишга мутлақ шай эканликларини намойиш қилмоқда. Вашингтон муаммоси шундаки, ушбу "тайёрлик" америка молия тизимини сақлаб қолиш учун етарли бўлмаслиги мумкин.