Помпеонинг ўзи, аввалги иш жойидаги фаолиятини тасвирлаб, шундай деган: "Мен Марказий разведка бошқармаси директори бўлганман. Биз ёлғон гапирганмиз, биз алдаганмиз, биз ўғирлаганмиз".
Бироқ, бир нарсани пайқамасликнинг иложи йўқ: бундай ёндашув билан у ҳақиқатан ҳам Америка дипломатиясини бошқариш учун идеал номзод эди. Аммо баъзида ҳатто Давлат департаменти ҳам ўз позицияларини максимал очиқ тарзда тушунтира бошлайди ва буни маъқулламай бўлмайди, чунки халқаро муносабатлардаги аниқ равшанлик, ғалати тўлиқ баён қилмаслик ва инсон ҳуқуқларини ёки демократик қадриятларни ҳимоя қилиш сингари бемаъни баҳоналар ортида империя амбицияларини яширишга уринишдан кўра шубҳасиз яхшироқдир.
Майк Помпеонинг расмий баёнотини айнан шу нуқтаи назардан ўқиб чиқиш лозим, бу баёнотга кўра АҚШ, Хитой ва унинг қўшнилари ўртасидаги Жанубий-Хитой денгизидаги барча ҳудудий низоларга аралашишга тайёр. Расмий даражада биринчи марта Вашингтон Хитойнинг баҳсли денгиз ҳудудларига оид даъволарини тан олмаслигини ва АҚШ Давлат департаменти баёнотида аниқ кўрсатилган қуйидаги сабаблар асосида ўз позициясини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди: “Жаҳон Пекинга Жанубий-Хитой денгизини ўзининг денгиз империяси сифатида қарашига йўл қўймайди. Америка, бизнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимизни денгиз (шельфдаги-таҳр.) ресурсларига ўз суверен ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ Халқаро ҳуқуқ асосида ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлайди. Биз ҳалқаро ҳамжамиятни денгиз эркинлигини ҳурмат қилиш ва суверенитетни ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаймиз, шунингдек Жанубий-Хитой денгизида ёки умуман минтақада энг кучликнинг ҳуқуқи устунлиги принципини ўрнатишга қаратилган ҳар қандай уринишни рад этамиз”.
АҚШ аралашишга тайёр бўлган можаролар рўйхати жуда ҳайратланарли. Вашингтон Хитойнинг Филиппин даъво қилаётган Скарборо рифи ва Спратли ороллари атрофида эксклюзив иқтисодий зонага эгалик қилиш ҳақидаги даъволарини рад этади, бунда Филипиннинг позицияси 2016 йилда халқаро арбитраж томонидан қўллаб-қувватланган. Бундан ташқари, РИА Новости таъкидлашича, “эндиликда АҚШ Вьетнам, Малайзия ва Индонезия тортишаётган сув ҳудудлари бўйича Пекиннинг даъволарини ҳам рад этмоқда”.
Америка дипломатлари эътибор беришдан бош тортаётган истеҳзо шундан иборатки, АҚШ Хитойдан АҚШнинг ўзи имзо чекишдан бош тортган ва Вашингтоннинг ўзи ҳеч қачон бу қарорга риоя қилмаган конвенцияга мувофиқ ҳакамлик суди қарорини тан олишини талаб қилмоқда. Икки томонлама стандартлар Америка ташқи сиёсатининг энг севимли воситасидир.
Амалда, Давлат департаментининг позициясининг бу масаладаги кучайтирилиши АҚШ ва Хитой ўртасида Жанубий-Хитой денгизидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашуви хавфи бир неча бор ошганлигини англатади. Вашингтон деярли Пекинни “империя” тузишга уринишда айблади ва эҳтимол, ўз амбицияларини ҳар қандай йўллар билан ҳимоя қилишга тайёрлигига ишора қилиб, бунга йўл қўймасликка ваъда берди.
Американинг Axios портали ушбу можародаги ставкаларга ишора қилмоқда: “Ҳар йили Жанубий-Хитой денгизи орқали тахминан беш триллион долларлик товарлар олиб ўтилади”.
Бундан ташқари, баҳсли ҳудудларда углеводородларнинг катта захиралари мавжуд, улар устидан назорат Хитойнинг энергетика импортига қарамлигини камайтириши мумкин, бу эса АҚШга ёқмайди.
Эҳтимол, Давлат департаментининг баёнотларига аллақандай газак сифатида, ўтган ҳафта Жанубий-Хитой денгизида АҚШ бирданига иккита авиаташувчи иштирокида ҳарбий куч намойишини ўтказди, бу эса Пекин дипломатиясини ғазабини келтириб чиқарди. Associated Press хабар беришича, “Ўтган ҳафта Хитой ғазаб билан АҚШ Жанубий-Хитой денгизида икки гуруҳ авиаташувчилари иштирокида қўшма машқлар ўтказиш орқали денгиз стратегик йўлида ўз ҳарбий кучларини кучайтираётгани ҳақида шикоят қилди. АҚШ Ҳарбий-денгиз флоти маълум қилишича “Нимиц” ва “Рональд Рейган” авиаташувчилари, уларга ҳамроҳлик қилаётган кемалар ва самолётлар билан биргаликда “тезкор ўзгарувчан операцион ҳудудда, денгизда жойлаштирилган самолётлар ёрдамида ҳаво мудофааси қобилиятини ошириш ва узоқ масофали нуқтали денгиз зарбалари кўламини кенгайтиришга мўлжалланган машқларни ўтказдилар”.
Агар вазиятга Вашингтон тарафдорлари нуқтаи назаридан қарасак, улар катта муваффақиятларга эришдилар деб айтса бўлади, бу айниқса Хитойнинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни ва америкапараст Гонконг айирмачиларининг жиноий жавобгарликка тортилишига жавобан қасд сифатида Гонконг доллари ва молиявий тизимининг қулатишга уриниш муваффаққиятсиз якунлангани фонида жуда ёқимли кўринади.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб Bloomberg агентлигига АҚШ Гонконг валюта тизимига ҳужумни кўриб чиқаётгани ҳақида маълумот тушди, бу эса Осиёнинг ушбу етакчи молиявий марказда ишлаётган инвесторлари орасида катта ҳаяжонга сабаб бўлди. Биз АҚШ томонидан бундай ҳаракатлар жуда таҳдидли ва АҚШнинг ўзи учун ҳам жуда хавфли бўлиши ҳақида ёзганмиз ва амалиёт бу баҳоларнинг тўғрилигини кўрсатди: 14 июлда худди шу Bloomberg ҳабари беради: “ушбу ёндашув тарафдорлари етарлича қўллаб-қувватлашга эришолмагач, (Трампнинг-таҳр.) Оқ уйдаги ва Давлат департаментидаги ёрдамчилари бу фикрдан воз кечишди, чунки бу қадамга қарши бўлганлар буни амалга ошириш жуда қийин ва АҚШнинг ўзига зарар етказиши мумкинлигидан ҳавотирланган”.
Эҳтимол, айнан Федерал заҳира ва АҚШ Ғазначилиги Хитойга босим ўтказишнинг бефойда ёки жуда хавфли воситаси бўлиб қолганлиги сабаблигина авиаташувчилар ва Давлат департаментининг тажовузкор баёнотлари керак бўлиб қолди. Тарихий тажрибага асослансак, Жанубий-Хитой денгизида Америка ҳарбий кучларининг намойиш этилиши борасида Хитой элчихонасининг юқорида айтилган “ғазабли шикоятлари” Вашингтонда айнан шундай хатти-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигининг белгиси сифатида қабул қилинади. Ушбу можароларнинг ҳар қайсинисини кучайтириш бўйича кейинги қадам ўз-ўзидан келиб чиқади: Хитой шундай вазиятга тушиб қоладики, у билан муайян ороллар ва эксклюзив иқтисодий зоналар ҳуқуқи бўйича баҳслашаётган давлат ёки бир нечта давлатлар, Пекин расмий равишда ўзиники деб эълон қилган ҳудудда, АҚШга ҳарбий база ёки ҳар қандай доимий ҳарбий жойлашувни бирон бир шаклини қуришга рухсат бериб юбориши мумкин. Бу ҳолда танлов чекланган бўлади: ёки юзини йўқотиш, ёки АҚШ билан тўғридан-тўғри тўқнашув, ёки Вашингтонда битта тугма босилиши билан исталган пайтда портлаши мумкин бўлган консервацияланган можаро мавжудлигига ён босиш.
Рейтер агентлиги хабарига кўра, ХХР раҳбариятини АҚШ билан ҳарбий можаронинг сценарийсига тайёргарлик кўриш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирган хитойлик таҳлилчилар, эҳтимол, ҳақ бўлиб чиққан бўлиши мумкин.
Уруш муқаррар эмас, аммо энди аниқки, Америка сиёсий элитаси, партияга мансублигидан қатъий назар, Америка гегемонлигига таҳдид қанчалик жиддий эканлигини англаб етар экан, “Хитой муаммосини” куч ишлатиш билан ҳал қилиш версияси унга тобора кўпроқ жозибалироқ туюлади.