"Гонконг автономияси" Хитой ва АҚШ муносабатларини кескинлаштирмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишГосударственные флаги КНР и Гонконга на территории комплекса правительственных зданий.
Государственные флаги КНР и Гонконга на территории комплекса правительственных зданий. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой АҚШда "Гонконг автономияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинишини қоралайди ва АҚШнинг тегишли фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан санкциялар қўллашни режалаштирмоқда, дейилади ХХР ТИВ баёнотида.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. АҚШ Гонконг билан муносабатлардаги имтиёзлар ёки фарқларни тўхтатиб туради ёхуд бекор қилади, шу жумладан, Гонконг паспорти эгаларини Хитой фуқаролари билан бир қаторда кўриб чиқади, дейилади АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаган фармон матнида. Ҳужжат Оқ уй томонидан тарқатилган.

Сотрудники полиции пускают слезоточивый газ во время протестов в Гонконге - Sputnik Ўзбекистон
Хитой АҚШга Гонгконгга қарши санкциялар "киритиб кўришни" таклиф этди

"Мен фармон бераманки ... Гонконгга нисбатан кечаётган вазият, шу жумладан, ХҲРнинг Гонконг автономиясини тубдан бузиш бўйича ҳаракатлари, АҚШ ҳавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиёти учун АҚШ ташқарисидаги мутлақ ва фавқулодда ҳавф манбасисидир. Бу фармон орқали ушбу таҳдидга нисбатан фавқулодда вазиятни эълон қиламан”, - дейилади ҳужжатда.

Трамп АҚШ энди Гонконг билан муносабатлардаги имтиёзлар ва фарқларни тўхтатиб туришини ёки бекор қилишини эълон қилди. Хусусан, Гонконг ва Хитой паспорт эгаларига нисбатан фарқлашлар бекор қилинади, Гонконгга экспорт назорати объекти бўлган маҳсулотлар экспортида лицензиялардаги истиснолар бекор қилинади. Фармон АҚШнинг экстрадиция тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тўхтатиб қўйиш ниятида эканлигини, шунингдек, маҳкумларни ўтказиш тўғрисидаги келишувдан воз кечиш ниятида эканлиги тўғрисида Гонконгни хабардор қилишни талаб қилади.

Шунингдек, ҳужжат Гонконг полициясининг АҚШда ўқитишни тўхтатиш, Давлат Департаментининг Хитой ва Гонконг билан таълим ва маданий алмашинув дастурини бекор қилишини ҳамда Гонконглик бошпана изловчиларнинг рухсат этилган сонини кўриб чиқишни кўзда тутади.

Города мира. Пекин - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозироқ бас қилинг. Хитой четдан туриб Гонконг ишларига аралашмасликни талаб қилмоқда

Аввалига Гонконг автономияси тўғрисидаги қонун Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган, июл ойи бошида эса АҚШ Сенати томонидан қабул қилиниб, президентга имзога юборилган. Ҳужжатда 1984 йилдаги Британия-Хитой декларациясини ва Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди сифатида Гонконгнинг позициясини белгилайдиган асосий қонунни бузган хорижий шахс ва компанияларга қарши санкциялар қўлланилиши кўзда тутилган.

Қонун кучга кирганидан 90 кундан кечикмай, АҚШ Давлат котиби конгрессни ушбу қоидаларни бузган шахслар ҳақида хабардор қилиши керак. Кейин, бир йил муддатдан кечикмай, президент ушбу шахсларга ва улар билан боғлиқ ташкилотларга нисбатан АҚШ юрисдиксиясидаги барча активлар ва кўчмас мулкни музлатиб қўйишни, шунингдек, бундай шахслар билан ҳар қандай молиявий операцияларни ва АҚШга киришни тақиқлашни таъминлайдиган санксияларни жорий қилиши керак. Шунингдек, қонунда санкцияларни олиб ташлаш ва жисмоний шахслар ва ташкилотларни санкцион рўйхатдан чиқариб ташлаш механизми ҳам кўзда тутилган. Ҳужжатда алоҳида таъкидланишича, унинг ҳеч бир тартиби "Хитойга қарши ҳарбий куч ишлатишга рухсат" сифатида талқин этилиши мумкин эмас.

Китайский флаг на башне в Кашгаре, Синьцзян-Уйгурский автономный район, Китай - Sputnik Ўзбекистон
Қилмишга яраша жавоб: Хитой АҚШ амалдорларига қарши жавоб санкциялари киритди

Хитой АҚШда "Гонконг автономияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинишини қоралайди ва АҚШнинг тегишли фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан санкциялар қўлламоқчи, дейилади ХХР ТИВ сайтидаги баёнотда.

"АҚШ қонун лойиҳаси Гонконг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунини қасддан қоралайди, Хитойга қарши санкциялар киритиш билан таҳдид қилади, халқаро ҳуқуни ва халқаро муносабатларнинг асосий меъёрларини жиддий равишда бузади, Гонконг ва Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашишдир. Хитой ҳукумати буни кескин қоралайди ва қатъий қаршилик билдиради", - дейилади вазирлик баёнотида.

Таъкидланишича, "Хитой ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур жавоб чораларни кўради ва бунга (қабул қилинишига-таҳр.) қарши бўлган АҚШ фуқаролари ташкилотларига нисбатан санкцияларни қўллайди".

Бундан ташқари, Хитой ТИВ баёнотига кўра, Пекин Гонконг ишларига ташқи аралашувга қарши туришга тайёр, миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунини амалга оширишга АҚШнинг тўсқинлик қилишига ҳар қандай уринишлари барбод бўлади.

Государственные флаги КНР и Гонконга на территории комплекса правительственных зданий. - Sputnik Ўзбекистон
Хитой АҚШга қарши: чақириқ қабул қилинди

Таъкидланишича, Хитой томони АҚШни "ўз хатоларини тузатиб, "Гонконг автономияси тўғрисида"ги қонунни қабул қилмасликка, Хитойнинг ички ишларига, шу жумладан Гонконг ишларига аралашишни тўхтатишга" чақирмоқда.

"Агар АҚШ ўз позициясидан қайтмаса, Хитой жавоб бериши муқаррар", - дея таъкидланади вазирликда.

Хитой парламенти томонидан маъқулланган, Гонконг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, 30 июн куни кучга кирди. Қонунда Гонконгда содир этиладиган тўрт турдаги жиноятларнинг олдини олиш, бартараф этиш ва жазолаш қоидалари белгиланган, жумладан, сепаратистик фаолият, давлат ҳокимиятини тўнтаришга уринишлар, террорчилик фаолияти, миллий хавфсизликка хавф туғдириш мақсадида хорижий давлатлар ёки чет элда жойлашган хорижий кучлар билан тил бириктириш. Қонун Гонконг ҳукуматга қарши кучлари ва Ғарбнинг бир қатор расмийлари орасида норозиликларга сабаб бўлиб, улар унда Пекиннинг автономия устидан назоратни кучайтириш истагини пайқашди. Пекин бир неча бор Гонконг масаласи – Хитойнинг ичики масаласи эканлигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0