ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга 15 октябрга қадар Беларусга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш муҳлатини белгилаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар қилинди.
“Беларусь Республикасига “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш муҳлати белгилансин”, - дейилган топшириқда.
Таъкидланишича, бу ҳақдаги ҳисобот 2020 йил 15 октябрга қадар тақдим этилиши даркор.
Шунингдек, Путин ҳукуматга Беларуснинг маҳаллий вакцинанинг рўйхатга олингандан кейинги синовларда иштирок этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш топшириғини берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларини бошлаётгани хабар қилинган эди.
Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина дунёда биринчи бўлиб 11 август куни рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди. 8 сентябрь куни у кенг муомалага чиқарилди. 9 сентябрь куни эса у билан Москвада кўнгиллиларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди.