ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Амур вилоятидаги завод қурилишида ишлаш учун яна 346 нафар фуқаро жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланади. Улар 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.
Хабарда ёзилишича, улар Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлашади. Илгари ушбу заводда ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.