Меҳнат вазирлиги, РУДН ва “World Skills Russia” ўртасида меморандум имзоланди

CC0 / pixabay / Рукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу келишув Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитишни кўзда тутади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ҳамда "World Skills Russia" (Россиянинг ёш мутахассислари) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама Меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Меҳнат миграция тизимини ташкил қилиш чоралари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда меҳнат мигранти бўлиш осонми?

Ушбу келишув Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитишни кўзда тутади.

Унда фуқаролар қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва логистика, техника ва технологиялар, ишлаб чиқариш, автомобилсозлик соҳаларида 25 та касб бўйича ўқитилади.

Ўзбекистон фуқароларининг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган. Унда Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига патент олиш учун талаб этиладиган рус тили бўйича имтиҳон топширишга тайёргарлик кўриш, тайёрланиш мобайнида бепул маслаҳатларни олиш имконияти тақдим этилади.

Рабочие во время строительства - Sputnik Ўзбекистон
Россия қурилиш майдонларида мигрантлар етишмаяпти - бош вазир ўринбосари

Илгарироқ Россия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация Россияга ташриф буюргани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0