Алоҳида бўлинмага нима сабабдан эҳтиёж туғилди, бу сингари ишларни тафтиш қилишнинг қийин томонлари нимада, терговчилар қандай билимларга эга бўлишлари керак ва нега Россия чет элдаги ҳарбий шараф рамзлари таҳқирланишига муносабат билдиришга мажбурлиги ҳақида Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин РИА Новостига берган интервьюда гапириб ўтди.
— Александр Иванович, яқинда Тергов қўмитасида нацизмни реабилитация қилиш ва Ватан тарихини сохталаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш билан шуғулланувчи янги бўлинма ташкил этилди. Бу хабар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни юзага келтирди. Айтингчи, бундай бўлинмани ташкил этиш зарурати нега юзага келди?
— Барчага маълумки, Нюрнберг ҳарбий трибунали ҳукми Иккинчи жаҳон уруши сабабларига баҳо беришда муҳим босқич бўлган эди. Иккинчи жаҳон урушини бошлашда ва олиб боришда жавобгар бўлган нацист жиноятчиларининг кирдикорлари жиноий деб тан олинганини барча ёдда сақламоғи лозим. Шунга қарамай, бугун давом этаётган ахборот уруши шароитида мамлакатимиз ичида каби, чет элда ҳам нацизмни реабилитация қилишга бўлган уринишлар сони ортиб бормоқда, шунингдек, биз фашизм устидан қозонилган ғалабада бизнинг мамлакатимиз ўйнаган ролга сохта баҳолар берилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Адолатни қайта тиклаш мақсадида бу сингари ҳолатларга қарши кураш фаолиятини фаоллаштириш лозим. Шунингдек, жамиятимизнинг Ватан ҳимоячилари хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва тарихий ҳақиқатни ҳимоя қилишга бўлган интилиши ўзининг қонуний аксини топди ва эндиликда Россия Федерацияси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган.
— Бу сингари ҳаракатлар ҳозир қандай жазоланмоқда?
— Россия Жиноят кодексининг нацизмни реабилитация қилиш тўғрисидаги моддаси нормалари (Россия ЖК 354.1-моддаси) ҳозирда нацизм рамзлар ва фашизм мафкурасини тарқатишга уринмоқчи бўлганларга нисбатан қўлланилмоқда. Сўнгги мисоллар сифатида "Ўлмас полк" онлайн акциясида содир бўлаётган воқеаларга муносабатимиздир: Россиянинг бир қанча субъектлари аҳолиси интернет-сайтда нацистлар ва Ватан хоинлари фотосуратларини жойлашган. Жиноят ишларининг бир қисми якуний босқичда, айрим фигурантлар судга тортилган, улардан бири, Пермьда яшовчи Даниил Симанов устидан аллақачон суд ҳукми ўқилди ва у 200 соатлик мажбурий ишларга жалб этилиши кўринишидаги жазони олди. Суд томонидан тайинланган жазо жиноятнинг ижтимоий хавфлилигига тўлиқ жавоб беради, деб ҳисоблайман, Симановга нисбатан эълон қилинган ҳукм ҳам шундан далолат беради. Шу сабабли, жиноят қонунининг ушбу нормасини жазолаш инструменти сифатида қўлланилаётгани тўғрисидаги айрим луқмалар ва концлагерлар билан боғлаб унчалик тушунарли бўлмаган чизиқларни ўтказилиши фақатгина таажжубни келтириб чиқармоқда.
— Бундай тергов ишларининг қийин томонлари нимада?
— Бир қарашда жиноятнинг бу таркибида ҳаммаси равшан ва оддийдек. Аммо бу ундай эмас, бу оддийликнинг ҳам ўзига хос хусусияти бор. Жиноят содир этиш ҳолатларини аниқлашда шунчаки у ёки бу гапнинг тарихий воқеаларга мос келмаслиги фактини аниқлашдан иборат эмас. Маъно айнан шахс ноқонуний ҳатти-ҳаракатларининг мотиви ва мақсадини аниқлашдир, ва бу ҳаракатлар СССР фаолияти ҳақида қасддан ёлғон маълумотларни тарқатишда ўз ифодасини топади.
Шу нуқтаи-назардан, нацизмни реабилитация қилиш тўғрисидаги модда бўйича дастлабки терговнинг баъзи хусусиятлари, унинг ўзига хослиги, шунингдек, орттирилган тергов тажрибаси Тергов қўмитаси тузилмасида алоҳида бўлинма таркиб топишига олиб келди.
Аммо, алоҳида тергов қилинадиган фактлар ҳам кўникма ҳамда билим ўзаро уйғунлигини талаб этади. Ахир бу муаммонинг аҳамияти, бу қанчалик қайғули бўлмасин, ўсиш тенденциясига эга.
— Лекин тарихнинг чуқур таҳлилини талаб қилувчи бошқа бунданда мураккаброқ жиноятлар бўлиши мумкин-ку. Ходимларингиз бундай ҳолатларни ҳам тергов қила оладими?
— Янги бўлинма таркибига бу сингари жиноятларни тергов қилишда тажрибага эга Тергов қўмитаси терговчилари киритилади. Бу ходимлар, ўз навбатида, нафақат юриспруденция, халқаро ҳуқуқ, балки тарих бўйича ҳам кенг билимларга эгалар. Улар нациятлар жиноятлари ҳақидаги ишларни текшириш давомида уруш ва урушдан кейинги даврдаги кўплаб миқдордаги архив материалларини таҳлил қилганлар, зарурат туғилганида олимларни ҳамкорликка чорлаганлар.
Бундан ташқари, бундай ишлар бўйича биз томонимиздан зарур суд экспертизаларини, жумладан, тарихий экспертизаларни ўтказиш таъминланади. Дунё миқёсида ўрнатилган ва тан олинган тарихий фактларнинг лексик конструкцияларига баҳо беришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу ишнинг бутун ҳажми жиноятни малакалаш белгиларини аниқлашга қаратилган бўлиб, уларсиз жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Терговчи, шу жумладан, Нюрнберг ҳарбий трибунали қарорига асосланган халқаро ҳуқуқнинг амалда мавжуд нормаларига таянади. Ва албатта, бу йўналишдаги ишлар, фуқаролар томонидан амалга ошириладиган илмий-тарихий фаолиятга ўз таъсирини ўтказиши мумкин эмас. Нацистларни қаҳрамонлаштириш, уларнинг инсониятга қарши жиноятларини оқлаш, халқимиз хотирасини таҳқирлаш бу бошқа, бу учун жиноий жавобгарлик бор, буни пухта илмий фаолият билан таққослаб бўлмайди. Янги бўлинма жиноятларни бевосита тергов қилишдан ташқари мувофиқлаштириш маркази ролини бажаради, у минтақавий тергов органларига жиноий ишларни текширишда услубий-таҳлилий ёрдам кўрсатади.
Бундан ташқари, ушбу фаолият йўналишида терговчиларнинг мавжуд тажрибаси умумлаштирилади ва бундай фактларни баҳолашда бирлаштирилган ҳуқуқий ёндашув таъминланади. Шуни таъкидлашни истардимки, ишнинг бу йўналиши билан бир қаторда бизнинг бошқа жиноятларни тергов қилиш билан боғлиқ устувор вазифаларимиз доимо диққат марказда бўлиб қолмоқда.
— Бошқа мамлакатларда бу сингари жиноятлар ёки нацистлар мафкурасини тарқатиш билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий таъқиб борми?
— ГФР Жиноят кодексида аксил-конституциявий ташкилотларнинг тарғибот материалларини тарқатганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган, "мазмуни миллий социализм мафкураси билан боғлиқ бўлган" материалларни тарқатганлик учун малакалаш белгисига кўра кучайтирилган жавобгарлик белгиланади. Исроилда холокостни рад этганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Беларус Республикасида ҳам нацизм реабилитацияси учун жиноий жавобгарлик бор. Айтганча, ҳозирда ГФР ерлар адлия бошқармаси Марказий идораси билан Людвигсбургдаги национал-социализм жиноятларини тергов қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқдамиз.
Шу билан бирга, биз Литва, Латвия ва Эстонияда фаолияти Нюрнберг трибунали томонидан жиноий деб топилган СС бўлинмалари собиқ ҳарбий хизматчилари ташкилотлари қай тарзда рағбатлантирилаётганини кўряпмиз. Украинада ўқувчиларни тинч аҳолининг оммавий қатл этилишига алоқадор бўлган нацистлар қабрига гулчамбарлар қўйишга олиб боришади, гитлер Германияси билан ҳамкорлик қилганлар қаҳрамонлар сифатида кўрсатилмоқда. Европада реваншистлар ва неонацистлар бош кўтармоқда, жумладан, улар Австрия, Италия, Испанияда фаоллашмоқда. Ҳозирча бу сингари ҳолатлар, чамаси, бу давлатлар раҳбариятини чўчитмаяпти, аммо келгусида улар жамоатчилик онгига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.
— Чет элдаги воқеалар қайсидир маънода Россияга тегадими?
— Нацизмни реабилитация қилиш ва Россиянинг ҳарбий шон-шарафи рамзларини таҳқирлашга уринишлар чет элларда қайд этилмоқда. Амалдаги жиноий қонунчилик бизни бу сингари жиноятларга муносабат билдиришга мажбур этади. Тергов қўмитаси томонидан Украина миллий хотира институти раиси Владимир Вятровичга нисбатан очилган жиноий иш бўйича текширувлар давом этмоқда - у Халқаро ҳарбий трибуналнинг "ўқ мамлакатлар" асосий ҳарбий жиноятчиларини суд қилиш ва жазолаш тўғрисидаги ҳукмида белгиланган фактларни мунтазам равишда рад этишда айбланади, Латвия Республикаси фуқароси, "СС Латвия легиони" ветерани Висвалдис Лацисга нисбатан дастлабки тергов олиб борилмоқда. Маълум бўлишича, 2017 йилнинг ноябрида Ригада унинг муаллифлиги остида "Латвия легиони ҳақиқат нури шуъласида" китоби чоп этилган бўлиб, матнда у "СС Латвия легиони" полиция батальони томонидан тинч аҳолига қарши амалга оширилган ҳарбий жиноятларни маъқуллаган. 2020 йилнинг апрелида Лацис вафот этди, аммо фигурантнинг вафоти муносабати билан жиноий ишнинг тўхтатишга фақатгина унинг яқин қариндошлари розилиги мавжуд бўлганидагина йўл қўйилади. Яъни уни оқламайдиган асослар бўйича. Шу боис, жиноий иш бўйича текширув давом эттирилмоқда.
Жорий йил Чехия Республикасида Россиянинг ҳарбий шон-шарафининг рамзи бўлган Совет Иттифоқи маршали Иван Конев ёдгорлиги бузилиши бўйича жиноий иш қўзғатилди ва тергов қилинмоқда.
Яқинда Литва Республикасининг Жежмаряй шаҳрида қизил аскарлар биродарлар қабристони яқинида жойлашган, шаҳарни озод қилишда ҳалок бўлган Қизил Армия аскарлари ёдгорлиги таҳқирланиши бўйича яна бир ҳолат қайд этилди. Шубҳасизки, ушбу ҳолатлар Россия ТҚ терговчилари учун муносабат билдиришга асос бўлди - айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан процессуал текширув ўтказилмоқда.
— Пировардида нимага эришмоқчисизлар?
— Бизнинг вазифамиз — тирик ва жон фидо қилган халоскор-жангчилар, тинч аҳоли, нацистлар қурбонларининг эзгу номини ҳимоялаш. Уруш сабоқларини ёдга олиш ва билиш - айни ҳозир фожиалар ва хатоларнинг олдини олиш имконига эга бўлиш демак. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз томонимиздан яқинда Тергов қўмитасининг қидирув ва архив ишларини мувофиқлаштириш бўйича штаби ташкил этилди, унинг таркибига ҳудудларида "Муддати йўқ" лойиҳаси бўйича архив, тарих-разведка ва қидирув ишлари ўтказилиши режалаштирилган бошқа идоралар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Россия Тергов қўмитаси марказий аппарати ва тергов органлари бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари киради.
Уруш очишда масъулиятни нацист жиноятчилари ва антигитлер коалицияси давлатлари зиммасига бирдек ағдариш, Нацист жиноятчилари ва уларнинг шерикларини оқлашга уриниш - бу шунчаки тарихни сохталаштириш, деб бўлмайди. Бу ҳаракатлар ғайриқонуний ва бир вақтнинг ўзида ахлоқ чегараларидан чиққан, бу дунёни бир қарашда аён бўлган ва юридик жиҳатдан ўз исботини топган ёвузликдан халос этганлар хотирасини таҳқирлашдир. Айнан шу учун ҳам бих тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатилишига, хусусан, жиноий-ҳуқуқий чоралар билан ҳам қаршилик кўрсатишимиз шарт.