ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. БМТ Бош ассамблеяси коронавирус пандемиясига қарши комплекс кураш тўғрисида резолюцияни қабул қилди; ҳаётнинг эпидемия ўз таъсирини кўрсатган барча жабҳалари тилга олинган ҳужжатда COVID-19 - ташкилот тарихида энг улкан муаммолардан бири бўлганлиги айтиб ўтилган.
Матнга мувофиқ, Бош Ассамблея "COVID-19 пандемияси БМТ тарихидаги энг улкан глобал муаммолардан бири эканлигини" тан олади. Резолюция учун 169та давлат овоз берган. АҚШ ва Исроил қарши чиққан. Украина ҳамда Венгрия бетарафликни сақлаган.
БМТ БА пандемия жамият, иқтисодиёт, иш билан таъминлаш, жаҳон савдоси, саёҳат тизими, қишлоқ хўжалиги, саноат ва савдо соҳасидаги жиддий силсилалар туфайли ҳалокатли таъсир кўрсатаётганидан чуқур хавотир билдирмоқда.
Биринчи ярим йилликда бюджет харажатлари 20%га ошди - молия вазири >>>
Бош ассамблея пандемия оқибатлари аёллар, кексалар, ёшлар, камбағаллар ва ижтимой ночорлар ҳаётларида оғир акс-садо бераётганлигини тан олган. Шу билан бир вақтда, БМТ Бош Ассамблеяси, ҳужжатга мувофиқ, пандемия билан боғлиқ равишда дискриминация, нафратни қўзғаш, ирқчилик ва ксенофобия даражаси ошганидан ташвиш билдирган. Ҳужжат муаллифлари ушбу ҳолатларга қарши курашишга чорламоқда.
Бундан ташқари, ҳужжатга имзо чекувчилар пандемия контекстида, жумладан, интернетдан фойдаланган ҳолда дезинформация ва пропаганда тарқатилаётганидан ташвиш билдирганлар.
"Бош Ассамблея БМТ бош котибининг бутун дунёда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, шу жумладан, ёрдамларни етказиш учун йўлакларни ташкил қилиш бўйича чақириқларини қўллаб-қувватлайди", - дейилган ҳужжатда.
Ҳужжатда қайд этилишича, БМТ БА ҳукуматлар ва фуқаролик жамиятларини пандемияга қарши кураш доирасида жавоб чораларини қабул қилишга чорламоқда. Гап, хусусан, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларининг мустаҳкамланиши ҳақида бормоқда.
Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди – Мирзиёев >>>
Резолюцияда айтилишича, Бош Ассамблея барча мамлакатларга пандемияга қарши курашиш учун сифатли, хавфсиз, самарали ва арзон нархдаги диагностика, терапевтик воситалар, дорилар ва вактсиналардан тўсиқсиз фойдаланиш имкониятини беришга чақиради.