ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 10 сентябрь куни 749 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.
Ушбу ҳолат жорий йил 3 август куни коронавирус қайд этилган 748 нафарлик кўрсаткичдан ошганлиги таъкидланмоқда.
Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳрида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 45 679 нафар бемордан 42 555 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 %ни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда. 373 киши инфекция қурбонига айланган.
Сал олдин ССВ кўча, бозор ва бошқа жамоат жойларида аксарият фуқароларнинг карантин, ниқоб тақиш қоидаларини қўполлик билан бузиш ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ҳавотирда эканини билдирган эди.