Ўзбекистонда "маска режими" бекор қилингани йўқ. Бироқ кўпчилик ниқобсиз кўчага чиқмоқда

© Sputnik / Костис Нтантамис / Медиабанкка ўтишОслабление карантинного режима в Греции
Ослабление карантинного режима в Греции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бозорлар атрофида исталган ранг ва ўлчамдаги ниқобларни топиш мумкин. Аммо айрим фуқаролар ўз соғлиғига беэътиборлик билан қарамоқда. Нега ниқобсиз юрибсиз, деган саволга ҳатто ўшқириб, куч ишлатиш билан дағдаға қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилиши эълон қилиниши билан аҳоли ўртасида карантин қоидаларига амал қилиш борасида бемалолхўжалик билан ёндашиш кайфияти сезила бошлади ва бу кайфиятнинг кундан-кунга авж олаётганини кўриш мумкин, деб хабар қилади Sputnik Ўзбекистон мухбири.

© SputnikВ Узбекистане масочный режим никто не отменял, а люди уже маски не носят
Ўзбекистонда маска режими бекор қилингани йўқ. Бироқ кўпчилик ниқобсиз кўчага чиқмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В Узбекистане масочный режим никто не отменял, а люди уже маски не носят

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси карантин чоралари юмшатилиши ҳақида эълон қилганида фуқаролардан ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилиш зарур ва шартлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Аммо бугун кўчаларда одамлар гўёки икки лагерга бўлинганига гувоҳ бўлиш мумкин. Биринчи лагердагилар ниқобда, ҳатто қўлларига қўлқоп кийганлардан иборат. Қуёшга ёки шунчаки аксириб юборсангиз, сиздан дарҳол узоқлашишади ва бу ҳолат аллақачон одатий тус олган. Ҳеч ким бундай "бемеҳрликдан" ранжимай қўйган. Соғлик муҳимроқ-да.

Иккинчи лагердагилар эса: Махсус комиссия илтимосига қўл силтаб қўйган, аллақачон ўзини пандемиягача бўлган даврдагидек ҳис эта бошлаб ёки умуман ниқобсиз юрган ёки "маскам бор-ку, мана" тарзида ниқобини томоғининг тагига осилтириб олганлардир.

© SputnikМасочный режим никто не отменял, а люди маски не носят
Ўзбекистонда маска режими бекор қилингани йўқ. Бироқ кўпчилик ниқобсиз кўчага чиқмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Масочный режим никто не отменял, а люди маски не носят

Мисол учун, ҳозирги кунга келиб эътибор берсак, жамоат жойларида ҳимоя ниқобини тақмай юрганлар, айниқса ёшлар ўртасида кўплигини кўриш мумкин.

Бозорлардаги сотувчилар ҳам уч-тўрттадан бўлиб олиб, оралиқ масофаларсиз ёки ҳимоя ниқобларисиз ўзоро суҳбатлашиб ўтирганликларини кўриш мумкин. Касал бўлиб қолишдан қўрқмайсизми, деган саволга, "Биз соғломмиз, йўталмаяпмиз, тақиб оламиз, гаплашиб олайлик", дея жавоб қайтаришди.

© SputnikВ Узбекистане масочный режим никто не отменял, а многие уже маски не носят
Ўзбекистонда маска режими бекор қилингани йўқ. Бироқ кўпчилик ниқобсиз кўчага чиқмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В Узбекистане масочный режим никто не отменял, а многие уже маски не носят

"Нега маскасиз юрибсиз?", деган саволга, ўдағайлаб, "сан кимсан, ҳозир телефонингни синдириб ташлайман, нега мани расмга оласан", дея жавоб қайтарган зўравонлар ҳам бўлди.

ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг таъкидлашича, карантин қоидаларига амал қилмаётган фуқароларга нисбатан тегишли чоралар кўрилганда, ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан амалга оширилаётган назорат юзасидан аҳоли ўртасида провокацион негатив фикрлар тарқалиб кетган. Шу боис, ИИО ходимлари бугун бу масалага қаттиқ қарашмаяпти. Аммо жойларда Миллий Гвардия, ҳуқуқ тартибот ходимлари ва ЙПХ ходимларига аҳоли ўртасида карантин қоидаларига амал қилишни талаб қилиш вазифаси юклатилганлиги, улар ушбу вазифани имкон қадар бажараётганликларини  айтади.

© SputnikВ Узбекистане масочный режим никто не отменял, а многие уже маски не носят
Ўзбекистонда маска режими бекор қилингани йўқ. Бироқ кўпчилик ниқобсиз кўчага чиқмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В Узбекистане масочный режим никто не отменял, а многие уже маски не носят

Шунингдек, агарда жамоат жойларда аҳоли ўртасида карантин оидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари юзага келса, масалан, тунда жамоат жойларида фуқароларнинг тўпланиб, ҳимоя ниқобларисиз мулоқотда бўлаётганликлари, карантин қоидаларини менсимаслик ҳолатлари кузатилса, уларни огоҳлантириш, огоҳлантиришдан сўнг яна такрорланса вазиятдан келиб чиққан ҳолда кескин чоралар кўрилмоқда.

© SputnikВ Узбекистане масочный режим никто не отменял, а многие уже маски не носят
Ўзбекистонда маска режими бекор қилингани йўқ. Бироқ кўпчилик ниқобсиз кўчага чиқмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В Узбекистане масочный режим никто не отменял, а многие уже маски не носят

Яна кимдир карантин қайта тикланишини истамоқдами, йўқ, карантиндан ҳамма чарчаган. Унда нега ниқоб режими бекор қилинмаган бўлсада, кўчада ниқобсиз юриш даркор?

Бу саволга жавоб: ўз соғлиғига бепарволик, атрофдагилар саломатлигига беписандликми?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова илгарироқ ниқоблар ҳақида тўхталар экан: "ниқоблар инфекция юқишидан 100 фоиз ҳимоялай олмайди. Бироқ коронавирус инфекцияси ташувчиси ниқобдан фойдаланганида, унинг вирусни бошқа одамга юқтириш эҳтимоли бир неча мартага камаяди. 

Люди на улице в Джакарте (Индонезия) в защитных костюмах несут гроб - Sputnik Ўзбекистон
Индонезияда ниқоб тақмаганлар тобутга ётқизиб қўйилиб жазоланди

Шунинг учун ниқоблар мабодо сиз симптомсиз, коронавирус инфекциясининг ташувчиси бўлсангиз ҳамда ўзингиз бундан бехабар бўлсангиз, вирусни бошқаларга юқтириш эҳтимолини кескин камайтириш учун керак. Аввало, таъкидлаш лозимки, баъзи давлатларда ниқоб тақиш бутунлай бекор қилингани йўқ. Транспортда, бозорлар, дўконлар ва бошқа аҳоли тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш талаби сақланиб қолган, фақатгина кўчада юрганда ижтимоий масофа сақлаган ҳолда  ниқобсиз юриш тавсия этилган. Ҳар бир давлат касаллик профилактикасига қаратилган ўзининг тартибини белгилайди ва амалга оширади. Бизда эпидемиологик вазият барқарорлашмагунча ниқоб тақиш шарт", дея таъкидлаган эди.

Айтганча, куни кеча, 8 сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 443 ҳолатда касаллик қайд этилган, яна олти киши инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Шу билан жами қурбонлар сони 360 нафарга етган.

Янгиликлар лентаси
0