ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Қирғизистон сентябрь ойи ўртасидан Ўзбекистон ва Қозоғистон билан мунтазам парвозларни қайта тиклайди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.
“Ҳозирда 14 сентябрдан Тошкент-Бишкек-Тошкент ва 17 сентябрдан Олмаота-Бишкек-Олмаота йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта тиклаш борасида иш олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, авиакомпаниялар ушбу йўналишлар бўйича чипталар сотувини йўлга қўйган.
Аввалига Тошкентга ҳафтасига бир марта парвозни амала ошириш режалаштирилган. Кейинчалик улар сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ 2 сентябрдан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўтказиш пунктлари орқали транспорт ва фуқаролар кириш-чиқиши учун қўйилган чекловлар олиб ташлангани хабар қилинган эди.