Мишустин кимни ўзининг мураббийи деб ҳисоблашини айтди

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПредседатель правительства РФ Михаил Мишустин
Председатель правительства РФ Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бош вазири мураббийликни ишончга асосланган нозик восита деб атади. Унда мураббий ва ўқувчи бир-бирларига ҳамма нарса ҳақида ҳикоя қилиб бера оладилар.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин мамлакат президенти Владимир Путинни ўзининг мураббийи деб ҳисоблайди.  Бу ҳақда у “Россия етакчилари” бошқарувчилар танлови тадбиридаги чиқишида маълум қилди.

“Бугун мен учун мураббий – Россия президенти. Мутлақо самимий айтяпман. Бу сиз суткада 24 соат маслаҳатлашишингиз, ишонишингиз мумкин бўлган инсон”, - деди сиёсатчи. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Премьер-министр России Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон
Мишустин – COVID дан тузалиш, Россия олтин-валюта захиралари ва болаликдаги орзуси ҳақида

Бош вазирнинг таъкидлашича, “балки, мураббий билан тез-тез маслаҳатлашмаслик ҳам мумкин, лекин у аниқ ёнингизда ва аниқ сизни қўллаб-қувватлайди”.

“Шу боис мен учун мураббийлик – бу  ҳам касбимдаги, ҳам шахсий ҳаётимдаги менга яқин бўлган инсонлар”, - дея қўшимча қилди Мишустин.

Унинг сўзларига кўра, биринчи мураббийлари ота-онаси, кейин эса мактабдаги ўқитувчилар бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Путин 2020 йил январида Мишустинни Россия ҳукумати раҳбари этиб тайинлади. У бунга қадар Федерал солиқ хизмат раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0