Мишустин – COVID дан тузалиш, Россия олтин-валюта захиралари ва болаликдаги орзуси ҳақида

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишПремьер-министр России Михаил Мишустин
Премьер-министр России Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бош вазири катта интервью берди. Унда коронавирусдан даволангани, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ва болаликдаги орзуси ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин “Россия 24” телеканалига интервью берди. Унда коронавирусдан даволангани, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ва болаликдаги орзуси ҳақида сўзлаб берди.

Пандемия cинови

Михаил Мишустиннинг сўзларига кўра, унга бош вазир бўлишни президент Владимир Путин таклиф қилган ва давлат раҳбари мурожаатномасида белгиланган вазифаларни ижро этишни мақсад қилган.

Глава Федеральной налоговой службы РФ Михаил Мишустин — кандидат на должность премьер-министра страны - Sputnik Ўзбекистон
Путин Россия бош вазири лавозимини Михаил Мишустинга таклиф этди

“Агар ҳукуматда ишламоқчи бўлсангиз, бунинг устига сизга ҳукумат раиси лавозими таклиф қилинган бўлса, албатта, сиз дучор бўладиган, айтайлик, бутун чақириқлар тўпламини тасаввур қилиш қийин. Ҳукуматда ишлашни менга Россия президенти Владимир Владимирович Путин таклиф этди, ва бу маънода, албатта, у январдаги мурожаатномасида айтиб ўтган асосий чораларни ижро этиш мақсад қилиб олинган эди”, - деди бош вазир.

У коронавирус пандемияси ишга ўз тузатишларини киритганини таъкидлади. Мурожаатномадаги чораларни ижро этиш, миллий лойиҳалар, миллий мақсадларни бажариш зарурияти “пандемия сингари бало” билан тўқнашган. Мишустиннинг сўзларига кўра, “ўринларни яратиш, тегишли медотикани ишлаб чиқиш, мутахассисларни тайёрлаш, шахсий ҳимоя воситаларни харид ва ишлаб чиқариш билан зарурияти билан боғлиқ қарорларни ҳар кунлик режим асосида қабул қилишга тўғри келган”.

“Буларнинг барчаси оддий бўлмаган чақириқ эди, шунинг учун қанчалик уддасидан чиққанимизга одамлар баҳо беришади деб ўйлайман”, - деди ҳукумат раҳбари.

Мишустин Россия мазкур оддий бўлмаган даврдан дунёдаги энг яхши натижалардан бири билан билан ўтганини таъкидлаш ўта муҳимлигига урғу берди.

Коронавирус: шахсий тажриба

Михаил Мишустин COVID-19 дан тузалиб жараёни оддий бўлмаганини маълум қилди. Касаллик юқори ҳарорат билан кечган.

“Тузалиш тезлиги борасида – мен сизга айтаманки, бу оддий бўлмаган ҳодиса. Ҳа, афсуски, юқори ҳарорат бор эди, бироқ “тез соғайди” деган гапга келсак, - бу умуман бундай эмас, бу ўзига яраша оддий бўлмаган жараён эди. Мен ўзимни яхши ҳис қилишим биланоқ, мен, албатта, дарҳол ишга қайтдим”, - деди у.

Россия бош вазири вирус мансаб танламаслиги ва жуда хавфлигини айтди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, уни қандай юқтириб олгани ҳозиргача маълум эмас.

Президент РФ В. Путин провел совещание с главами регионов по борьбе с распространением коронавируса в РФ - Sputnik Ўзбекистон
Михаил Мишустин ўз вазифаларини бажаришга қайтмоқда

“Мен қандай қилиб коронавирусни юқтириб олганимни билмайман, буни мутлақо самимий айтяпман”, - деди Мишустин.

Унинг тан олишича, дарддан фориғ бўлишида шифокорларнинг ўрни беқиёс.

“Илоҳим, дунёдаги шифокорлар бизнинг россиялик шифокорларимиз ишлагани каби ишлашсин”, - деди ҳукумат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, олимлар ҳозирча коронавируснинг иккинчи тўлқини учун асосларни кўришмаяпти.

“Умид қиламизки, Роспотребнадзор ва шифокорлар бераётган тавсияларга риоя қилсак, иккинчи тўлқин бўлмайди”, - деди Россия бош вазири.

 У мамлакат бўйлаб коронавирус билан касалланиш камаётганини қайд этди. Нафақат вирус тарқалиши, балки унинг тарқатиш хусусияти ҳам камаймоқда.

Болаликдаги орзу

Мишустин тиббиёт институтига ҳужжат топширишни режалаштиргани хусусида сўзлаб берди.

“Ойим кўп йиллик стажга эга ҳамшира. Гўдаклигимдан шифокорларга ҳурмат кўзи билан қарайман, чунки мен ҳамиша оқ халатлилар ёнида бўлганман – унинг (ойисининг – таҳр.) дугоналари, дўстлари, танишлари. Яна шуни айтмоқчиманки, солиқ хизматидаги ишга қадар тиббиёт институтига ҳужжат топширмоқчи бўлганман”, - деди у.

Вақт ҳақида

Мишустин унинг кўпроқ, жумладан, спорт билан шуғулланишга бўш вақти бўлишига умид билдирди.

“Ҳар бир ишнинг ўз вақту соати бор... Умид қиламанки, кўпроқ вақт бўлади, биз, албатта, жумладан спорт билан шуғулланиш учун фойдаланамиз”, - деди Россия бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат аъзолари, бош вазир ўринбосарлари баъзан мамлакатдаги вазиятга қараб 24/7 режимида ишлашади.

“Пандемия ҳаётимизга ўз тузатишларини киритди. Президент туну кун ишлайди, ҳамиша алоқада”, - деди сиёсатчи.

У ҳукумат жамоаси бугунги кунда асосий вазифасини ижро этиш – одамларга хизмат қилиш учун ишламоқда.

Мамлакат бойлиги

Мишустин интервью давомида Россиянинг олтин-валюта захираларини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, улар барқарор.

“Бугунги кунда бу тахминан 570 миллиард доллардан зиёдроқ”, - деди Россия ҳукумати раҳбари.

Премьер-министр РФ М. Мишустин провел заседание правительства РФ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон муваффақиятлари сиз билан боғлиқ – Мишустин Мирзиёевни табриклади

Шунингдек, у мамлакатда стратегик миллий мақсадлар ва миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун етарлича маблағ мавжуд маълум қилди.

“Хавотирга ўрин йўқ, сиз билганингиздек, президентнинг яқиндаги фармони билан 2030 йилгача белгиланган барча стратегик миллий мақсад ва биз шуғулланаётган миллий лойиҳаларни таъминлаш учун маблағлар етарлича”, - деди Россия бош вазири.

Мишустин барча қабул қилинган чоралар аниқ ва ўз натижаларини берганини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0