ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида яна 106 кишида коронавирус аниқланди. Беморларнинг умумий сони 43 478 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг 100 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли С.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 54 ёшли Т.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 345 нафарга етди.
Шу пайтга қадар 40 880 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 251 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.