ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Қирғизистонликларнинг ўз соғлиғига юзаки муносабати туфайли мамлакатда сентябр охирида коронавирус билан ёппасига касалланиш ҳолатлари яна бошланиши мумкин, деди Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов республика штаби кенгашида.
"Мутахассислар прогнозлари бўйича, ноябрда COVID-19 эпидемияси иккинчи тўлқини юзага келиши мумкин. Аҳолимизнинг ўз саломатлигига нисбатан бундай муносабати билан оммавий касалланиш ҳолати сентябр охирига келиб бошланиши мумкин. Бу кўпинча, жамоат транспортида санитария-эпидемиология нормаларига амал қилинмаётгани, кафе ва ресторанлар эса ташриф буюрувчиларга тўлалиги билан изоҳланади. Фуқаролар тантаналар ва дафн маросимларини ўтказишни бошлаганлар. Кафе ва ресторанлар эгалари 3 минг сом жарима тўлаб, катта мамнуният билан меҳмонларни кутиб олишда давом этишмоқда. Ҳаммамиз тушунамиз, ресторан бизнеси зарар кўрмоқда, аммо оммавий инфекцияланиш ҳолатлари такрорланишига йўл қўя олмаймиз", - деб айтган Боронов.
Қирғизистон Бош вазири тантанали тадбирлар ва дафн маросимларини кафеларда ва ресторанларда ўтказганлик учун жазо чораларини кучайтиришни, шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойлар ва транспортда рейдларни кучайтиришни таклиф этган.