ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Таниқли хонанда Наргиз россиялик актёр Михаил Ефремовнинг суддаги хулқ-атвори юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, суд мажлислари бошланмасдан олдин актёрга ачинган. Лекин Ефремовнинг суд мажлисларида ўзини тутиши ва жабрланувчиларнинг қариндошларига нисбатан қўполлик қилганликларидан кейин ачиниш фикридан қайтган.
Наргизнинг фикрига кўра, Ефремов қамоқда ўтириши керак, чунки у одам ўлдирган.
“Унинг касаллиги эса – бу жамиятнинг муаммолари эмас, бу биринчи навбатда унинг муаммолари. Унинг ёнидаги, атрофидаги кишиларнинг муаммолари ҳам”, - деди қўшиқчи НТВ телеканалига берган интервьюсида.
Россиялик таниқли актёр Михаил Ефремов 8 июнь куни Москвада ЙТҲ содир этди. У ўз машинасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Lada кичик юк машинасига бориб урилди. ЙТҲ оқибатида Lada ҳайдовчиси 57 ёшли эркак касалхонада вафот этди. Экспертиза Ефремов спиртли ичимлик таъсири остида машинани бошқарганини аниқлаган. Шунингдек, унинг қонида гиёҳванд моддалари топилган. Ҳозирда актёр устидан суд жараёнлари якунланиш арафасида. 8 сентябрь куни суд унга ўз ҳукмини ўқиб эшиттиради.