Михаил Ефремов қисмати кимга ибрат бўлиши керак

© Пресс-служба Таганского суда / Медиабанкка ўтишИзбрание меры пресечения Михаилу Ефремову
Избрание меры пресечения Михаилу Ефремову - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
8 июн куни Михаил Ефремовни автоҳалокатга олиб келган алкоголизм эмас, балки ўзига нисбатан виждонли бўлишни истамаслиги ёки аниқроғи, имконсизлиги.

Актёр Михаил Ефремовнинг айби билан унинг тенгдоши, курьер Сергей Захаров ҳалок бўлган "маст автоҳалокат" - таниқли шахс иштирокидаги фожиали воқеадан кутилгандан ҳам жамиятда кўп ҳаяжонларни қўзғатди. Барчаси шунчалар чалкашиб кетдики, ижтимоий муносабатни бир неча мавзу ва даражаларга ажратишга уриниб кўриш керак.

ДТП на трассе Самарканд - Карши - Sputnik Ўзбекистон
"Самарқанд - Қарши" йўлидаги йирик авария тафсилотлари маълум бўлди

Энг оддий, ва афсуски, бу одамларга хос бўлган - Ефремовнинг ҳаммага маълум бўлган ичкиликбозлиги эртами-кечми уни бирор фожиага олиб келарди. Худди шу тарзда, у маст ҳолатда автоҳалокатда ўзи нобуд бўлиши ёки ўзи билан бирга бошқа одамларнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин эди, аммо у учун деярли энг ёмон вариант юз берди: у тирик ва соғ-саломат, аммо унинг айби билан одам ўлди. Ефремов бу билан бундан кейин қандай яшайди, қандай қилиб гуноҳи кечирилиши учун илтижо қилиб, ўз айби учун азият чекиб яшайди - бу унинг шахсий фожиаси ва шахсий иши, ва бу ишининг интиқоми ҳақида энди ҳеч ким (шу жумладан ўзи ҳам) билмайди ва фақат бу ишида Худо унга ҳакам. Ҳозирда уни лаънатлаш ёки унга ачиниш Ефремовга эмас, балки бу ҳис-туйғуларни билдираётганларга зарур.

Аммо давлат бундай ҳолларда қаттиқ жазолайди - ва айнан шу ерда ижтимоий эҳтиросларнинг иккинчи даражаси бошланади. Жазолашадими ёки "босди-босди" қилишадими? Жазо - беш йилдан 12 йилгача, шу билан бирга ҳамма биладики, баъзида кўрсатилган қуйи муддатдан ҳам пастроғи тайинланиши мумкин, ҳақиқатан ҳам енгиллаштирадиган шартлар бўлса, ҳамда суд билан коррупцион ёки аппарат келишув "қобилияти" бўлганда. Баъзилар машҳурлик ва кучли дўстлар Ефремовни жавобгарликдан қочишга ёрдам беришига ишонмоқда. Бошқалар эса маст ҳолатда ҳайдашга (Россияда ҳар йили 4 минг киши маст ҳайдовчиларнинг айби туфайли ҳалок бўлади) ва элитанинг ошкор қилинмаган имтиёзларига қарши курашни намойишкорона қатъий жазо талаб қилинишини таъкидлайдилар. Аслида, Ефремовнинг машҳурлиги унга енгил қўрқув билан - шартли ҳукм билан жазодан қочиши эҳтимолини кескин камайтиради. Агар бундай бахтсиз ҳодиса таниқли актёр билан Москванинг марказида эмас, аксинча узоқроқ вилоятда машҳур бўлмаган маст киши билан рўй берганида, унинг қутулиб чиқиши имконияти фақат ички ишлар ҳодимлари ва судяларнинг коррупциясига мойиллигига боғлиқ бўларди. Бу ҳолат йилдан-йилга камайиб бормоқда – шунингдек, амалдор ёки ички ишлар ходимларининг маст автоҳалокат уюштирган ҳамкасблари ёки қариндошларини "ёпиш" имконияти ҳам камайиб бормоқда.

Сгоревший после аварии в Ташкенте автомобиль BMW - Sputnik Ўзбекистон
Одамлар тириклай ёнган авария ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

Аммо Ефремов ишининг жамиятда акс-садоси шуни англатадики, на ҳукумат ва на суд тизимида ҳеч ким "алкоголизмга чалинган Ефремов" жазосини ҳатто енгиллаштиришга ҳаракат ҳам қилмаяпти (миш-мишлар учун яна бир мавзу - у касалку, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси қайдай берилди-узайтирилди?). Аксинча, бу ҳолатда, Ефремовнинг машҳурлиги унга қарши чиқиши мумкин, яъни унга максимал муддатни талаб қилишлари мумкин. Яна гап шундаки, енгиллаштириш тўғрисида кўплаб сўровлар бўлади, суд уларни албатта ҳисобга олади. Шундай қилиб, Ефремов ўтиради – ўз қилмишига яраша ва бошқаларга ибрат бўлиши учун.

Бу ибратнинг ҳеч ёмон томони йўқ - фақатгина шу тарзда жамиятдаги муҳит ўзгаради. Жамиятни тинчлантириш ёки қўрқитиш учун намойишкорона судларини ташкил қилиш мумкин эмас. Аммо бу ҳолда, яқинда бўлган футболчилар Кокорин ва Мамаев жанжали каби, "бойлар ва таниқлилар" судланувчига айланиб, қонун олдида ҳамма билан тенг равишда жавоб бериши билан "намойишкороналик" ўз-ўзидан келиб чиқади. Шу билан бирга бу "намойишкороналик" нафақат жамият ахлоқи ва кайфияти учун муҳим (яъни кўпчилик ҳукуматнинг "ҳамма учун адолат"га эришишга бўлган қатъий истагини кўриши учун), балки бир қисми ўзини қонундан баланд деб чин дилдан ҳисоблайдиган элита озчиликлиги учун ҳам жуда муҳимдир. Бундай "бошқача"лар нафақат амалдорлар орасида – айнан уларнинг фаолияти устидан назорат (давлат ва жамоат) йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мансабдорлар корпорацияси (кенг маънода судьялар ва ички ишлар ходимларини ҳисобга олган ҳолда) ўзлариникига нисбатан тобора қаттиқ талаблар қўймоқда. Албатта, бу ерда ҳали иш кўплиги табиий - аммо Путин айнан шу устида аста-секин, аммо барқарор иш олиб бормоқда.

Автомобиль скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда мудҳиш авария: тўрт инсон ҳалок бўлди

Йўқ, элитага олигархлар, юлдузлар ва зиёлиларнинг "энг зўр одам"лари ҳам киради, уларнинг аҳлоқий тамойилларини “бошлиқлари” шакллантирилади ва баҳолайди, шунингдек бошқа амалдорлардан фарқли ўлароқ бепарво ва халқдан нафратланадиган цех "корпорациялар". Михаил Ефремов ҳам элитанинг ушбу қисмига тегишли бўлиб, шунингдек унга "фуқаро шоир" роли берилди, бу деярли миллатнинг фуқаролик виждони роли. Аммо, кино актёри сифатида Ефремовни таниганларнинг кўпи билан ўн фоизи унинг ижодининг бу жиҳати тўғрисида билишган, аммо "энг яхши одамлар корпорацияси" учун айнан бу жиҳат у сиёсий нуқтаи назардан жуда муҳим бўлган.

Аммо ҳар ҳолда, халқнинг назарида, Ефремов ҳар қандай губернаторга қараганда анча элитар.

Шунинг учун, Ефремов ишида сиёсий таркибни ўйнашга уринишлар жуда аҳмоқликдир – унчалик доно бўлмаган "режим билан курашчилар" амалдорлар ёки қариндошлари аралашган бунга ўҳшаш маст автоҳалокатлардан норозиликлар қани дейишганида. Аммо, дейлик Давлат Думаси маст депутати ёки губернатор биронтасини ўлдириб қўйгани каби шунга ўҳшаш ҳодиса рўй берса - улар ҳақида ҳеч бўлмаганда бирор нарса маълум бўлар эди (шу билан бирга, барча катта амалдорлар ҳайдовчилари билан бирга юришлари аниқ). Аммо оҳирги йилларда минтақавий ўртамиёна амалдорлар билан юз берган алоҳида воқеалардан ташқари эсга олиб бўлмайди. Агар айбдорлардан бири жавобгарликдан қутулган бўлса, демак, бу қандайдир олигарх  машинасида одамларни босган  ўғлини ҳимоя қилиб қолиши билан бир хил муаммо. Бу муаммо "ҳукуматтнинг қонун олдида жавоб бермаслиги" сиёсий муаммоси эмас, балки айнан суд ва хуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг коррупция муаммоси.

Худди шу тарзда, вазиятни сиёсийлаштиришга қаратилган яна бир уриниш - бутун элитани халққа қарши қўйиш ҳисобига - сохта. "Оддий рус инсонини ҳаддидан ошган ва қонунга риоя қилмайдиган элита ўлдирди – бунинг яна қандай рамзи бўлиши мумкин? Энди ҳукумат ўзларидан бирини биттасини ёпиб туради унинг тарафини олади. Биз: “Русларнинг ҳаёти катта аҳамиятга эга!” Агарда ҳукумат адолатсизликка йўл қўйса – Россияда, Америкада бўлганни сингари қўзғолон бўлади!"

Массовое ДТП в Подмосковье - Sputnik Ўзбекистон
Москвада 16 автомобиль иштирокида авария содир бўлди

Ҳа, бизнинг элитамизнинг бир қисмини ҳақиқатан ҳам паразитар, ахлоқсиз ва ҳатто русофоб деб атаса бўлади - аммо бу ўтиб кетаётган "элита". Биз хоҳлаганимиздан секинроқ бўлса ҳам, у барқарор равишда ўз мавқеини ва таъсирини йўқотмоқда, ўтмишга айланмоқда - ва буни ўзи ҳам жуда яхши тушуниб турипти. У қанча кўп йўқотса, у шунчалар баланд бонг уради ва атрофни лаънатлайди, шунчалар ғалаённи кўтариб, келажакка ҳар қанақасига ёпишиб, мамлакат ҳаракатининг йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳеч қайсиниси иш бермайди, ҳаммаси беҳуда. Шу фонда, ушбу кетаётган жинснинг баъзи афсонавий "қасосидан" қўрқиш, ва айниқса, ҳукумат унинг югурдаги бўлиб хизмат қилиши ҳайратланарли.

8 июн куни Михаил Ефремовни автоҳалокатга олиб келган алкоголизм эмас, балки ўзига нисбатан виждонли бўлишни истамаслиги ёки аниқроғи, имконсизлиги. У ўзига: "ичкиликбозлик мендан кучлироқ бўлди, мен бу чироқнинг қулиман" деб айта олмади. Натижада, унинг ожизлиги ва гуноҳлари туфайли, йўлнинг нариги бетида келаётган Сергей Захаров ҳалок бўлди. Россия элитасининг бир қисми касалликлари ва муаммолари Россиянинг ҳаракат йўналишини ўзгартира олмайди, чунки биз нафақат турли йўналишларда, балки ҳаракатнинг ҳар хил даражаларида турибмиз. Баъзилар ўтмишга, бошқалар - келажак сари йўл олган.

Янгиликлар лентаси
0