Қўлда терилган 1 кило пахта учун қанча тўланади - Меҳнат вазирлиги жавоби

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСборщица хлопка
Сборщица хлопка  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, бу йилги пахта мавсумида бирорта ёлланма ишчи шартнома тузмасдан туриб пахта даласига чиқмайди

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг маълум қилишича, қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1 400 сўм ҳақ тўланади. У бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида  маълум қилди.

Доцент Московской сельскохозяйственной академии имени К.А. Тимирязева Игорь Абакумов - Sputnik Ўзбекистон
Пахта бозорига ҳам нозик бошқарув керак – Абакумов

Вазир ўринбосарининг айтишича, пахта мавсумида яхши терадиган теримчилар кунига 100-120 минг атрофида даромад олишлари мумкин.

"Пахта терувчилар 2 хил бўлади. Биринчиси ўз манзилида пахта терадиганлар, иккинчиси эса бошқа ҳудудлардан келиб теримга ёрдамлашадиганлар. Барча теримчилар учун меҳнат шароитлари ташкиллаштирилади. Теримга, авваламбор, ишсизлар: ёшлар, хотин-қизлар, хоҳиш билдирса, кексаларни ҳам жалб қиламиз", - деди Умрзоқов.

Таъкидланишича, бу йилги пахта мавсумида бирорта ёлланма ишчи шартнома тузмасдан туриб пахта даласига чиқмаслиги айтилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11 декабря провел совещание, посвященное результативности реформирования предприятий с участием государства и приоритетным задачам в этом направлении - Sputnik Ўзбекистон
Босқичма-босқич пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бекор қилиш муҳокама қилинди

" ...меҳнат қонунчилигига, Халқаро меҳнат ташкилотлари томонидан билдирилган тавсияларга қатъий амал қилинади, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди. Ўтган йиллари мажбурий ва болалар меҳнати билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бироқ бу йил бунга жиддий қараймиз. Пахта теримига ишчилар шартнома асосида, кўнгилли равишда жалб қилинади. Бирорта ёлланма ишчи шартнома тузмасдан туриб пахта даласига чиқарилмайди", — дея қайд этди вазир ўринбосари.

Шунингдек, кўнгилли равишда пахта тераман деб рўйхатга ёзилганларнинг ҳар бирига ишни бошламасдан туриб маош сифатида 500 минг сўмдан, отряд раҳбарларига эса 2 миллион сўмдан берилиши таъкидланди.

"Биз пахта теришга қўрқитиш орқали эмас, моддий рағбатлантириш орқали жалб этишимиз керак. Агар давлат талабларини бузадиганлар бўлса, улар катта жазога тортилади", — деган Умрзоқов.

Интернетда terim.uz сайти очилган, бунда ҳар бир кўнгилли ушбу сайтга кириб, қайси ҳудудда пахта термоқчи эканлигини онлайн тарзда маълум қилишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0