Пахта бозорига ҳам нозик бошқарув керак – Абакумов

Oбуна бўлиш
1990 йиллар бошида бизга ҳам бозорнинг ўзи ҳаммасини бошқариб туради дейишганди, лекин ундай бўлмади. Бозорга ҳам нозик бошқарув керак - россиялик эксперт.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Назорат бўлмаса пахтачилик соҳаси бозорга айланиб кетиши мумкин, дейди россиялик мутахассис, Москва қишлоқ хўжалиги академияси доценти Игорь Абакумов.

“Давлат буюртмасин бекор қилиш пахтачилик бозорида назоратнинг бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин. Давлат буюртмаси бўлса, қанча ўғит, ёнилғи ёки нечта трактор кераклиги аниқ бўлади. Буюртма бўлмаса хўжаликлар – имкон қадар кўпроқ ишлаб чиқаришга ҳаракат қилишлари мумкин. Бу маҳсулот сифати тушишига олиб келиши мумкин. Умуман  назорат қилинмайдиган бозор яхши эмас”, - дейди мутахассис.

Бир неча кун олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга бўлган мурожаатномасида, ушбу йилдан бошлаб пахтачилик ва ғаллачилик соҳаларида давлат буюртмалари бекор қилиниши ҳақида эълон қилган эди.

Ўзбекистон ҳукумати таъкидлашига кўра, ушбу чора давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига аралашувини, мажбурий меҳрнат ҳолатларини,  камайтириши керак. Шунингдек, фермерларга нима етиштиришни ўзлари ҳал қилишига имкон бериши керак.

Москва Қишлоқ хўжалик академияси доценти Абакумов айтишига қараганда, режалаштириш - қишлоқ хўжалиги учун барибир керак, хоҳ у давлат томонидан бўлсин, хоҳ жамоатчилик томонидан.

“Бизга бозорнинг ўзи ҳаммасини бошқариб туради дейишганди, лекин ундай бўлмади. Бозорга ҳам нозик бошқарув керак. Маслан, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари тузган турли ассоциациялари томонидан. Улар ўзаро ҳамда давлат билан келишган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини назорат қилиб туришлари мумкин. Ахир пахта бу стратегик хом-ашу. Ундан нафақат газлама, балким порох ҳам ишлаб чиқарилади”, - дейди мутахассис.

Мутахассис айтишига қараганда Россия бундай тажрибадан 1990 йиллар бошида ўтган.

Абакумов: без контроля рынок хлопка рискует превратиться в базар
Янгиликлар лентаси
0