Лавров ва Камилов қўнғироқлашди: ТИВ раҳбарлари нималарни муҳокама қилди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВизит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Камилов билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Камилов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Открытие филиала МГИМО в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Камилов ва Лавров коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди

Таъкидланишича, томонлар олий ва юқори даражалардаги, жумладан, Ўзбекистон раислик қилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги шаклидаги ҳамда Россия раислигида ШҲТ доирасидаги қўшма тадбирларга тайёргарлик жараёнига эътибор қаратдилар.

Вазирлар, шунингдек, бу йилги учрашувлар доирасидаги ҳар икки томоннинг вазифаларини ҳам белгилаб олишди: Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия иккинчи мажлиси ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилиши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0