Камилов ва Лавров коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОткрытие филиала МГИМО в Ташкенте
Открытие филиала МГИМО в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
22 апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Бугун, 22 апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Видеоконференция главы МИД РФ С. Лаврова в рамках заседания с участниками Фонда им. А. М. Горчакова  - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров ЕОИИ номига ёғдирилаётган танқидларга жавоб қайтарди

Вазирлар икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзбекистон президентининг режалаштирилган муддатда Россия Федерациясига амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар олий даражадаги тадбир кун тартибини шакллантириш ҳамда икки томонлама ҳужжатларни келишиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Ташриф якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши муҳимлиги таъкидланди.

Визит министра главы МИД РФ С. Лаврова в США - Sputnik Ўзбекистон
Лавров COVID-19 пандемиясининг юзага келиши версиялари ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Вазирлар Россия Федерацияси ва Марказий Осиё ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги учинчи “РФ + C5” шаклидаги учрашувини ўтказиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар. Касалликнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалаларида яқин ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Янгиликлар лентаси
0