ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Ўзбекистонда кунлик коронавирусга чалинганлар сони камайишда давом этмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
2020 йил 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42688 кишини ташкил қилган. Бугунги куни ҳисобидан янги касаллар сони +53 нафарни ташкил қилган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилиши туфайли аниқланган. Улар олдин коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган.
Чиноз туманида яшаган 71 ёшли О.А. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 46 ёшли Н.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 115 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Коронавирусга чалинган беморларнинг 40081 (+198) нафари, яъни - 93 % соғайган. Айни дамда шифохоналарда 2274 нафар беморлар даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз Июль Август ойларида Ўзбекистонда кунига аниқланаётган янги беморлар сони 400-600 киши атрофида, касалхоналарда даволанаётганлар сони 7 мингдан ошган эди.