Узоқ қишлоқлар ҳам кенг полосали интернетга уланади - вазир

© Sputnik / Яков Андреев / Медиабанкка ўтишМонтаж вышек сотовой связи в Томской области
Монтаж вышек сотовой связи в Томской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳолини уяли алоқа билан қамраб олиш даражаси 97%га етди, улардан 78% кенг полосали мобил интернетдан фойдаланади.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўтган йил давомида Ўзбекистонда мавжуд бўлган қувватларни модернизация қилиш натижасида вилоятларида магистрал телекоммуникациялар ўтказиш қобилияти 2 баравар, туманларда – 4 бараварга оширилди.

Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов “Правда Востока” нашрига берган интервьюсида хабар қилди.

Сетевое оборудование - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида яна юқорилади

Сўнгги 2 йил ичида телекоммуникация соҳасида юқори натижаларга эришилди. Фақатгина ўтган йилда Республика бўйича 490 мингта кенг полосали уланиш портлари ўрнатилди. Шундай қилиб кенг полосали интернетга уланган абонентлар миқдори 2,5 миллионга етди. Ундан ташқари 9 минг километр оптик толали алоқа линиялари ўтказилди.

Ушбу йил давомида мобил операторларнинг 1 375 та база станциялари ўрнатилди. Аҳолини уяли алоқа билан қамраб олиш даражаси 97%га етди, улардан 78% кенг полосали мобил интернетдан фойдаланади.

Йил охирига қадар яна 800 мингта кенг полосали интернет-портлари ҳамда 12 минг км оптик толали алоқа линиялари ўтказиш белгиланган.

Айниқса узоқ қишлоқларни алоқа билан таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Аҳолини кенг полосали интернет билан таъминлаш 85%га етказилади. Шундай йўл билан қишлоқ ва шаҳар орасида рақамли тенгсизликка барҳам бериш бўйича навбатдаги қадам қўйилади, - деди вазир. 

Биринчи навбатда, албатта, ижтимоий соҳа объектлари  юқори тезликда ишлайдиган интернетга уланади. Булар касалхона ва мактаблар. Айни дамда ижтимоий муҳим объектларнинг 60 % оптик толали кабель орқали юқори тезликда ишлайдиган интернетга уланган. Улар орасида 5760та мактаб, 3782та боғча ва 2233та соғлиқни сақлаш тизими объектлари.

2020 йил охирига қадар умумтаълим мактабларининг 80%, ҳамда боғча ва тиббиёт муассасаларининг 100% юқори тезликда ишлайдиган интернет билан таъминланади. Шунингдек энг узоқ қишлоқларда ҳам замонавий телекоммуникацион хизматлар йўлга қўйилади.

Старт продаж в России флагманских смартфонов Huawei - Sputnik Ўзбекистон
Айрим жойларда мобил интернет тезлиги нега пасайганига изоҳ берилди

Вазир сўзларига кўра, телекоммуникацион бозорни ривожлантириш учун муҳим факторлардан бири – дастур-аппаратли таъминот ҳамда серверлар қувватлари етишмовчилигидир. Маълумотлар миқдори йил сайин геометрик прогрессияда ўсиб бораётгани туфайли уни қайта ишлаш учун бир неча баробар илғор техника ва тобора катта сақлаш ҳажмлари керак бўлади. Шундан келиб чиқан ҳолда дата-центрлар ҳажмини 10 бараварга оширишга қарор қилинган.

Содиқов айтишига кўра, Speedtest.net – халқаро интернет тезлигини ўлчаш хизмати маълумотига кўра, сўнгги йил давомида Ўзбекистон стационар интернет тезлиги бўйича 18 пункт, мобил интернет тезлиги бўйича 7 пункт юқорига кўтарилган.

Шу билан бирга инетернет хизматлари нархи ҳам аҳоли учун тобора арзонлашиб бормоқда. Масалан 2019 йилда провайдер ва операторлар учун тарифлар 85 минг сўмдан 70 минг сўмгача арзонлаштирилган. 2020 йил бошидан буён эса – яна 20%га арзонлашиб, айни дамда 1 Мбит/с канал ижара нархи 56 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0