ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Симли алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон яна бир поғонага кўтарилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.
Speedtest Global Index апрель ойи ҳисоботига кўра, Ўзбекистон бир поғона юқорилаб, 94-ўринни эгаллаган.
Таъкидланишича, мамлакат бир йил давомида 37 поғона кўтарилган, яъни 131-ўриндан 94-поғонага кўтарилган. Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги карийб 2,3 баровар ўсган: 11,62 Мбит/с. 2019 йил март ҳолатига кўра 25,88 Мбит/с. гача (юклаш) 2020 йил апрель ҳолатига нисбатан.
2020 йил апрель ҳолатига кўра мамлакат аниқланган Интернет тезлиги бўйича бир қатор давлатлардан олдинда: Туркия (97-ўрин) ,Грузия (95-ўрин), Озарбайжон (114-ўрин), Тожикистон (99-ўрин), ва Туркманистон (174-ўрин).