Ўзбекистонда коронавирус: 28 август асосий хабарлари

© РФПИ и центра имени Гамалеи / Медиабанкка ўтишПервая в мире вакцина от коронавируса
Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 273 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 720 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Дети в медицинских масках - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бирорта ҳам бола коронавирусдан вафот этмади - Махсус штаб

Бир сутка давомида 273 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 720 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 85 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 673 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 37 873 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди.

Айни пайтда 2 545 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Яшнобод туманида яшаган 63 ёшли М.К. (эркак) ҳамда 59 ёшли М.У. (аёл), Олмалиқ шаҳрида яшаган 74 ёшли Р.У. (аёл) ва Шайхонтоҳур туманида яшаган 56 ёшли С.У. (аёл) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 302 киши пандемия қурбони бўлди.

Ватанга қайтганлар

Россиянинг 2та шаҳридан Ўзбекистонга махсус поездлар билан 2 мингга яқин фуқаролар олиб келинган.

Ростов-на-Дону шаҳридан 927 нафар Ўзбекистон фуқаролари Наманган вилоятига етиб келди. “Тошкент – Кинел –Тошкент” йўналишида махсус поезд ташкил қилиниб, Самара яқинидаги Россия чегарасида қолган 918 нафар Ўзбекистон фуқаролари Тошкентга олиб келинди.

Мактаблар учун талаблар

“Ўзбeкистон Рeспубликасида  COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

Ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.

Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
"Тождор вирус" кўпайишини тўхтатадиган витамин номи маълум қилинди

Туркия шифокорларининг ташрифи

Туркиядан 16 нафар мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда республика мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун ташриф буюрди. Гуруҳда - анестезиолог, реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, педиатр, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам, биотиббиёт, умумий амалиёт, ички касалликлар, жамоат саломатлиги бўйича малакали мутахассислар.

Улар Тошкентдаги Вируслогия илмий текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Тошкент вилоятидаги Зангиота ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятларидаги ушбу соҳага ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, корновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда амалий фаолият кўрсатишади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 24,5 миллиондан ошди, 831 минг киши вафот этди, 16,0 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,9 млн), Бразилияда (3,8 млн), Ҳиндистонда (3,4 млн).

Янгиликлар лентаси
0