Ўзбекистонда бирорта ҳам бола коронавирусдан вафот этмади - Махсус штаб

© Sputnik / Igor Zarembo / Медиабанкка ўтишДети в медицинских масках
Дети в медицинских масках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 3932 нафар болаларда коронавирус аниқланган бўлиб бугунги кунга қадар уларнинг 3293 нафари (83,7%) тўлиқ соғйиб кетган.

ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Ўзбекистонда жами 4 мингга яқин бола коронавирусга чалинган, лекин улардан бирортаси ҳам вафот этмаган. Бу ҳақида бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова хабар қилди. 

Хабарда айтилишига кўра,  Ўзбекистонда 3932 нафар бола коронавирусдан зарарланган ва бугунги кунга қадар уларнинг 3293 нафари (83,7%) тўлиқ соғйиб кетган. Болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши ёки ўлим ҳолати бўлмаган.

Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, улардан 3932 нафарида касаллик аломатлари аниқланган. COVID-19 аниқланганлар болаларнинг ёши қуйигича:

➖ 1 ёшгача 190 нафарни (4,8%);
➖ 3 ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни;
➖ 3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни;
➖ 7-18 ёшгача болалар 2125 (54%) нафарида касаллик аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кун ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 338 нафарни ташкил қилмоқда. Улардан 37116 нафари тузайиб кетган. Соғайиш коэфиценти 92%ни ташкил қилмоқда. Қурбон бўлганлар сони жами 297 кишини ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0