"Маккор тактика"- эксперт Сурияда РФ ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида юз берган воқеа ҳақида

© Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия и Турция провели совместное патрулирование в Сирии
Россия и Турция провели совместное патрулирование в Сирии  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вашингтон Россияни Суриядаги низоларга барҳам бериш протоколларини бузганликда айблади. Шу ҳафтада Сурия шимолида Россия патрули ва АҚШ ҳарбий кучлари автотранспорти тўқнашуви оқибатида бир неча америкалик аскарлар жароҳатланди.

Оқ уй Россияни Суриядаги низоларга барҳам бериш протоколларини бузганликда айблади. Sputnik радиоси эфирида "Россия офицерлари" экспертлар кенгашининг аъзоси, ҳарбий сиёсатшунос Александр Перенджиев вазиятга ўз муносабатини билдирди.

Офицер на борту подводной лодки USS Florida  - Sputnik Ўзбекистон
"Россияга сигнал". АҚШ нима учун Норвегия қирғоқларига махфий сув ости кемасини юборди

АҚШ Россия ҳарбийларини Сурияда америкалик аскарлар жабрланган йўл-транспорт ҳодисасини қўзғатишда айблади.

"Россия машинаси Суриянинг шимолий-шарқида (АҚШ бошчилигидаги - таҳр.) коалициянинг зирҳли машинаси билан тўқнашиб кетди, натижада машинадаги экипаж аъзолари жароҳат олди", - дейилади Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Уллиот баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, можарони олдини олиш мақсадида Америка зирҳли машинаси воқеа жойини тарк этди.

Вашингтоннинг айтишича, "бундай хавфли ва нокасбий ҳаракатлар" можароларнинг олдини олиш бўйича Россия-Америка келишувига зиддир.

Уллиотнинг таъкидлашича, АҚШ эскалацияни истамайди, аммо "душманлик ҳаракатларидан ўзини ҳимоя қилиш бўйича даҳлсиз ҳуқуқга эга".

Россия томони бу айбловларни рад этди. Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг сўзларига кўра, халқаро коалиция Сурияда Россия карвонининг ўтиши тўғрисида олдиндан огоҳлантирилганди.

Шунга қарамай, АҚШ ҳарбийлари Россия патрул хизматига тўсқинлик қилишга уринишган.

"Бунга жавобан РФ Қуролли кучлари ҳарбий полицияси номақбул ҳодиса олдини олиш ва белгиланган вазифани бажариш учун зарур чораларни кўрди", - дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Sputnik радиоси эфирида Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Сиёсатшунослик ва социология кафедраси доценти, “Россия офицерлари” экспертлар кенгаши аъзоси, ҳарбий сиёсатшунос Александр Перенджиев таъкидлашича, Америка томони маълум бир амалиётни ишлаб чиққан: қилмаган ҳаракатлари учун рақибини айблаш.

"АҚШ фирибгарона тактикани танлади: улар ўзлари муайян шартномаларни, келишувларни бузадилар-да, дарҳол Россияни уларни бузганликда айблашга шошилишади. Яъни бу ерда қуйидаги принцип амал қилади: энг яхши мудофаа - бу ҳужум. Улар биз кечирим сўрашимизни исташади. Гўёки, руслар ўзларини айбдор билиб кечирим сўрашсин, биз эса келишувларни бузишда давом этамиз, руслар айбдор бўлади, биз эса оппоқ ва юмшоқлигимизча қоламиз. Бу фош этилиши керак бўлган жуда ҳийлакор фирибгарона тактикадир. Улар Россияни айблаган ҳолларда, аслида ўзлари бузғунчилардир. Айтишадику, ўғрининг кўзи ўйнар. Улар халқаро ҳуқуқни хоҳлаганча буришмоқда", - деди Александр Перенджиев.

Янгиликлар лентаси
0