Олимлар кундузги уйқу ўлим хавфини оширишини аниқладилар

CC0 / pixabay / Девушка спит. Иллюстративное фото
Девушка спит. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кундузги мунтазам ва узоқ уйку ўлим хавфини 19 фоизга ошириши мумкин - Хитойнинг Гуанчжоу тиббиёт университети олимлари.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Кундузги мунтазам ва узоқ уйку ўлим хавфини 19 фоизга ошириши мумкин. Бундай хулосага Хитойнинг Гуанчжоу тиббиёт университети олимлари келишди, тегишли тадқиқотни MedicalXpress чоп этди.

Женщина спит. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Японияда соғлом уйқу учун ходимларга қўшимча маош тўлаш бошланди

Мутахассислар 313 651 киши ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқди, уларнинг 39 фоизи кун давомида ухлашни одат қилишган, шунингдек 20 дан ортиқ илмий мақолалар маълумотларини умумлаштирдилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кун давомида мунтазам равишда бир соатдан ошиқ ухлайдиган одамларда юрак-қон томир касалликлари хавфи 34 фоизга ва барча сабабларга кўра ўлим хавфи 30 фоизга ошган.

Таъкидланишича, хавф одатда кунига олти соатдан кўпроқ вақт эгаллаган кундузги уйқудадир. Бироқ, олимларнинг фикрига кўра, ҳар қандай давомийликдаги кундузги уйку ўлим хавфини 19% га оширади. Шу билан бирга, аёлларда ва кекса одамларда уйқу ва ўлим хавфи ўртасидаги нисбат янада яққолроқ бўлиб мос равишда 22 ва 17 фоизни ташкил этади.

Аввалроқ Sputnik радиоси уйқу бўйича шифокор (сомнолог-таҳр.) дам олиш кунлари ухлаб олишнинг энг яхши усули ҳақида гапириб берганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0