Японияда соғлом уйқу учун ходимларга қўшимча маош тўлаш бошланди

CC0 / pixabay / Женщина спит. Иллюстративное фото
Женщина спит. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япониядаги компания соғлом уйқу учун ходимларга қўшимча маош тўлашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Япониядаги Crazy номли компания соғлом уйқу учун ходимларга қўшимча маош тўлашга қарор қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Чашка кофе - Sputnik Ўзбекистон
Қаҳва ичишнинг яна бир фойдали хусусияти аниқланди

“Тизим шундай тузилганки, ходим ҳафтасига камида беш куни давомида олти соатдан ортиқ вақт ухласа компания унга тўлов тўлайди. Бир бал бир иенга тенг. Беш кунлик тўлиқ уйқу учун ходим 500 балл олади, 6 кун учун – 600 балл ёки иен. Агар ҳафта давомида олти соатдан ортиқ вақт ухлайдиган бўлса, у ҳолда бирйўла 1000 баллга эга бўлади. Бир ой давомида соғлом уйқу тизимига риоя қилган ходимларга 100 иен миқдорида қўшимча бонус тўлов тўланади. Шу тариқа бир ойда 5000 иен (50 доллар) атрофида қўшимча маош ишлаб топиш мумкин”, - деди Гораи.

Crazy компанияси 2012 йилда ташкил топган. У тўй маросимларини ўтказишга ихтисослашган.

Ходимлар соғлиғини химоя қилиш компаниянинг асосий тамойили бўлиб қолди.

“Биринчи навбатда ходимларга  бепул тушлик йўлга қўйилди. Бунинг учун таом пишириш учун махсус жамоа тузилди. Бу жамоа соғлом таом пишириш бўйича иш олиб боради. Бизда овқатланиш, дам олиш ва ҳаракатланиш зарурлигидан келиб чиқилади. Ҳозир бир иккинчи босқичга ўтдик – ходимларнинг хордиқ чиқаришларини қўллаб-қувватлаш. Компаниянинг биринчи навбатдаги истиқболи бу соғлиқ, иккинчи ўринда – иш жойида ўзаро муносабат, учинчи ўринда – иш мазмунли бўлиши керак, тўртинчи ўринда – ҳалол иқтисодий фаолият”, - деб таъкидлади компания ходими.

Цветущая сакура в Токио, Япония  - Sputnik Ўзбекистон
Японияда мактаб ва ишхоналарда йиғлашни ўргатишмоқда

Ҳозирги вақтда соғлом уйқу учун олинган балларни кафе ва ошхонамизда сарфлаши мумкин.

“Қўшимча баллар учун корпоратив кафе ва ошхонамизда турли пишириқлар, енгил таом ёки нотушта харид қилиш мумкин”, - деб қўшимча қилди Горай.

Компания тизими уяли телефондаги илова асосида ишлайди. Дастур инсон ҳаракатини қайд этиб боради. Агар ходим ўрнида ётса-ю лекин ухламаса, бу вақт уйқуга сафрланган ҳисобланмайди. Ушбу дастур уйқу даражасини ҳам аниқлай олади. Барча маълумотлар компаниянинг бошқарув марказига юборилади. У ерда ҳисоб-китоб қилиниб, балларга айлантирилади.

Китасато университети олимлари ҳисоб-китобларга қараганда, Япония иқтисодиёти ҳар йили уйқусизлик билан боғлиқ муаммолар туфайли 3,5 триллион иен (тахминан 31 миллиард доллар) маблағ йўқотади.

Янгиликлар лентаси
0