Янги байрам: Тошкентда 17 августни шаҳар куни деб эълон қилиш таклиф этилди

Oбуна бўлиш
Тошкент ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари шаҳар куни нишонлаш санасини таклиф қилишди.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik.  Тошкент ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари шаҳар куни нишонлаш санаси таклиф қилишди.

Праздничный концерт в честь Дня защитников Родины - Sputnik Ўзбекистон
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тантаналари – видео

“90 йил олдин, 1930 йил 17 августда Ўзбекистон пойтахти Самарқанддан Тошкентга ўтказилганди. Ўзбекистон Социалистик Республикаси Советлар марказий ижроия қўмитасининг Қарорига кўра, пойтахт алмашинишининг сабаби асосий пахта етиштириш ва саноат ҳудуди – Фарғона водийсига яқинлигини ҳисобга олган ҳолда, давлат бошқарувини оптимиллаштириш бўлган.

Пойтахт ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб ҳисоблашни ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф этади.

Таклиф этилаётган сана қатор сабабларга кўра оптимал ва байрам тадбирлари ўтказилиши учун қулай ҳисобланади”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0