Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар катта тантана билан ўтди. Барча шаҳарларда турли кўргазмалар, ҳарбий техника намойишлариб парадлар ва бошқа ватанпарварлик акциялари бўлиб ўтди.
Энг катта байрам тантанаси Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги саройида бўлиб ўтди. Унда эстрада юлдузлари, опера ва балет артистлари ҳамда Ўзбекистогн Қуролли кучлари ансамбллари иштирок этди.
Кеча бошида барчани байрам билан Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов табриклади.Вазир Ўзбекистон президентининг табрик сўзини ўқиб берди.
Байрам дастурида классик мусиқа намуналари билан биргаликда ҳарбий хор ҳамда ҳарбий-ватанпарвар қўшиқлар ҳам жаранглади. Қиличлар билан ижро этилган рақса эса барчанинг эсида қолди.
Sputnik мухбири тайёрлаган видеолавҳада кечанинг энг ёрқин лаҳзаларини томоша қилинг.