“Прометей”дан рекорд: С-500 зенит ракетаси 550 км масофадаги нишонни яксон қилади

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишПуск ракеты по воздушным целям
Пуск ракеты по воздушным целям - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги “Прометей” С-500 зенит ракета тизимини пайдо бўлиши Россияга қарши мисли кўрилмаган ташқи таҳдидлар билан боғлиқ.

Ўтган ҳафта Россия ҳаво мудофааси тизимлари РФ чегаралари яқинида разведка ишларини олиб борган 46 та хорижий самолёт ва пилотсиз учиш аппаратларини аниқлаб,  кузатди. Бу ҳақда “Красная звезда” газетаси РФ Мудофаа вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда хабар қилди.

Комплекс ПВО - Sputnik Ўзбекистон
С-500 космосда гипертовушли қуролларни яксон қилиши мумкин - Россия Ҳаво-космик кучлари

Мамлакат ҳаво ҳудудини бузилишига йўл қўйилмади, бироқ бундай “меҳмонлар” сони доимий равишда ортиб бормоқда. Шундай қилиб, Пентагон  “олдиндан айтиб бўлмайдиган зарба" стратегияси, тактикаси ва технологик алгоритмларини ишлаб чиқмоқда.

Россия тажовузкорнинг учар аппаратларини назорат қилиш ва йўқ қилиш самарали воситаларини яратишга мажбур.

С-500 “Прометей” зенит-ракета тизимининг синовлари якунланмоқда, шу вақт ичида ракета рекорд даража 553 км масофадаги  нишонни яксон қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу тизимни қўшинларга етказиб бериш 2020 йилда бошланишини ваъда берди. Яъни, яқин орада С-500 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жанговар навбатчиликка қўйилади.

Бундан аввал Ҳаво-космик кучлар бош қўмондони Сергей Суровикин таъкидлашича: "С-500 ҳаво мудофааси тизимига киритилган характеристикалар аэродинамик ва баллистик нишонлардан ташқари, барча модификациядаги гипертовушли, шу жумладан яқин космосда қуролларни яксон қила олади".

“Алмаз-Антей” концерни бош конструктори Павел Созинов “Прометей”нинг Ердан юзлаб километр масофадаги нишонга олиш қобилияти ҳақида айтганди.

Комплекс ПВО - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳарбийларига биринчи С-500 ракета тизимлари тақдим этилади

С-500 “Прометей” узоқ масофали ҲМТ янги авлод  “ер-ҳаво” тизимларига тегишли бўлиб, барча ҳаво нишонларини - баллистик, аэродинамик, гипертовушли - бугунги ва келажакда эришиладиган тезликда яксон қилишга қодир.

Агар керак бўлса, "Прометей" "4 сония ичида” F-35ни уриб тушириши, Ер орбитасида рақибнинг сунъий йўлдош гуруҳларини майда заррачаларга сочиб юбориши мумкин. Дунёда самарадорлик жиҳатидан С-500 нинг аналоглари йўқ ва кейинги ўн йилликда бўлмайди.

Денгиз мудофааси

“Прометей" тизими “Триумф "(С-400) га ёрдамига келади ва Россия Федерациясининг ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаасининг ягона тизимининг асосига айланади. Бу РФ чегараларидан 600 км масофада бўлган потенциал рақибнинг кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган разведка ва ҳужум самолётлари нишонда бўлишини англатади.

Шунчаки фараз қилсак, Қора денгиз йўналишида Қримдан С-500 тизимлари тажовузкорнинг қирувчи ва стратегик бомбардимончиларини Бухарест, Анқара ёки Киев осмонида ўққа тутиши мумкин (бу барча ҳолатларда нишонгача масофа 550 км дан кам).

Эҳтимол, “Прометей” РЛТнинг нурлантириши Қора денгиздан узоқ масофада "шериклар"нинг разведка ва зарба бериш самолётларининг ҳудудда деярли ҳар кунлик фаоллигини камайтиради ва Руминиядаги Пентагоннинг янги базаларини деярли фойдасиз қилади.

Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Сурияда Россиянинг С-500 тизими муваффақиятли синовдан ўтди

Болтиқбўйи минтақасида ҳарбий можаролар юзага келса, Россия Болтиқбўйи бўйлаб парвоз қилинмайдиган зонани ташкил этишнинг мавжуд технологик имкониятларини албатта кучайтиради.

Калининград вилоятида жойлаштирилган "Прометей" бутун Польша, Германиянинг бир қисми (шу жумладан Берлин), Дания (Копенгаген), Чехия ва Словакия устидаги ҳаво ҳудудини ишончли назорат қилиши мумкин.

 Шундай қилиб, С-500 тезда Америка қўшинларининг Польша ҳудудига жойлашишини, умуман Вашингтон ва Варшава ўртасидаги кенг ҳарбий шерикликни фойдасиз қилади. Бошқа томондан, Россиянинг янги ҳаво мудофааси тизими иттифоқдош Беларуснинг ҳаво ҳудудини янада ишончли тарзда ҳимоя қилади.

“Прометей” синовдан ўтказиш жараёнини Американинг The National Interest журнали ташвиш билан кузатмоқда ва “Бу янги авлод қуроли Москвада кучли бўлган С-400 тизимини тўлдиришга мўлжалланган” деб ёзмоқда. С-500 мисли кўрилмаган қобилиятга эга бўлиб, юқори баландликдаги нишонларни яксон қилиш ва “стелс” технологияси бўйича яратилган самолётларга қарши курашиш имкониятига эга.

Транспортно-заряжающая машина комплекса Искандер-К с крылатыми ракетами Р-500 - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳарбийлари янги С-500 зенит-ракета тизими билан таъминланади

600 километрлик чизиқ бир вақтнинг ўзида ҳар бир комплекс томонидан 10 та нишонни йўқ қилиши ("Прометей" анча узоқни кўра олади) - дарҳақиқат, бу Пентагон учун ёқимсиз "кашфиёт".

Албатта, Россиянинг энг сўнгги тизими АҚШ ҲҲК ва унинг иттифоқчиларининг Болтиқ ва Қора денгизларда (АҚШ ҳудудидан минглаб километр узоқликда) эркинлик даражасини камайтиради.

Калининград вилоятидан С-500 ҳаво мудофаа тизимлари жанговар вазиятда F-35нинг қанотли ва “кўринмас” ракеталарини узоқ масофаларда - Шимолий ва Болтиқ денгизларини боғлайдиган Скагеррак бўғози ҳудудида (у ерда АҚШ ва НАТОнинг зарба авиациясининг анъанавий "Британия" йўналиши ўтади) яксон қилиши мумкин.

Аммо, агар "қизил чизиқ"дан ўтилмаса, Қрим, Калининград ва Ленинград вилоятларига, Россиянинг бошқа минтақаларига ракета-бомба зарбалари беришни машқ қилинмаса, Шарқий Европанинг тинч минтақаларида кунлик "осилиб турилмаса", унда Америка ҳарбий учувчилари ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ.
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Путинга биргаликда С-500 ишлаб чиқаришни таклиф этди

"Прометей" фақат ҳимоя, ташқи тажовуз вақтида қуруқликдаги қўшин  ва ҲДФ кучларининг тезкор жойлашишини таъминлаш, "тинчликка мажбур қилиш" учун яратилган.

Космик баландликлар

Ҳарбий стратегия ва можаролар технологик жиҳатдан мураккаблашмоқда, кўплаб разведка ва навигация тизимлари Ер орбитасига олиб чиқилмоқда.

Яқин вақтдан бери АҚШ Космик кучлари "дўст бўлмаган давлатлар"нинг сунъий йўлдошларини "зарарсизлантириш", шунингдек, ҳужум операцияларни амалга ошириш бўйича миссияларни режалаштирмоқда.

Пентагон космосдаги операцияларни ҳарбий ҳаракатларнинг алоҳида соҳа сифатида кўриб чиқмоқда, шунинг учун эртами-кечми орбитада зарба қуролларини (кинетик, лазер, электромагнит) жойлаштиради. Америка Қўшма Штатлари узоқ вақтдан бери космик ҳужум қуролларини ишлаб чиқмоқда ва уларни Россия Федерациясига қарши ишлатиши мумкин.

Ракетный комплекс Искандер-М - Sputnik Ўзбекистон
НАТО янги ракетали "Искандер-М" тизими жойлаштирилишига жавоб бермоқчи

Россияга “голливушча” "Юлдузли урушлар"да иштирок этишига мутлақо ҳожат йўқ. "Прометей" ер тармоғи ҳар қандай "юлдузлараро флот"га қараганда энг мақбул ва самаралироқ кўринади ва орбитал таҳдидларни тезда бартараф этади.

Яна бир бор эслатаман, бош конструктор Павел Созинов С-500-нинг Ердан юзлаб километрлардаги нишонларни яксон қилишга қодирлигини айтганди. “Прометей” тизими ҳаво-космик ҳужумларнинг мавжуд бўлган ва ҳали ихтиро қилинмаган воситаларига қарши курашиш учун яратилган.

С-500 технологиялари ҳарбий соҳада янги имкониятларни очади, яқин космос ва глобал геосиёсатга бевосита таъсир қилади. Шу билан бирга, Россияда ва постсовет ҳудудида ҳеч ким интеграциялашган, мавжуд ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидан воз кечмайди (шу жумладан КХШТ ва МДҲнинг аналог тизимлари).  С-500, С-400 ва С-300 тизимлари Россия ҳаво ҳудудини турли таҳдидлардан самарали ҳимоя қилади.

Охирги нарса. Имкониятлари жиҳатидан С-500 С-400 нинг ишлаш хусусиятларидан анча устун, бу ерда америкалик аналоги - Patriot Advanced Capability-3 ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Шу билан бирга, Мисрнинг Sasapost нашрига ёзишича, Россиянинг янги тизимининг нархи 500 миллион доллар бўлиши мумкин, Patriot эса 1 миллиард доллар, THAAD эса 3 миллиард долларга сотилмоқда. "Прометей" халқаро қурол бозорининг орбиталарида ҳам муваффақиятга эришиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0