ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik, Андрей Коц. Жанг майдонини тўлиқ назоратга олиш, рақибнинг режаларини олдиндан билиб олиш ва уни Ер атрофдаги орбитадан бутунлай сиқиб чиқариш - ўтган йилнинг декабр ойида ташкил этилган АҚШ Фазовий кучлари қўмондонлиги биринчи ҳарбий доктринани чоп этди. 64 саҳифада - янги қўшинларнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, уларнинг бошқа қуролли кучларга нисбатан устунликлари батафсил баён қилинган. Ҳужжатнинг асосий тезислари ҳақида - РИА Новости материалида.
Баландликни ишғол этиш
Асосий моҳият: космос АҚШ Қуролли кучларига ҳарбий операцияларни режалаштириш ва ўтказиш учун ноёб имкониятларни очиб беради. Ҳужжат муаллифлари эслатишича, қадимги замонлардан қўмондонлар жанг олдидан тепаликни эгаллаб, шу билан стратегик устунликка эга бўлишга ҳаракат қилганлар: рақибнинг ҳаракатларини кузатиш, жанг майдонини ҳеч қандай тўсиқларсиз кўриб туриш, кутилмаган ҳужум эҳтимолини истисно қилиш учун. XXI асрда энг самарали позиция - бу Ер орбитаси. Пентагоннинг фикрига кўра, уни айнан АҚШ Фазовий кучлари назорат қилиши керак.
Космосдаги ҳарбий ҳаракатлар қуролли кучларнинг бошқа соҳалари ваколати соҳаси сифатида эмас, балки уруш ҳаракатларининг алоҳида соҳаси сифатида қаралади. Орбитада "устунликка эришиш" учун ўта тажовузкор ҳаракат қилиш керак. Эълон қилинган доктринага кўра, космосда фақат ҳужум қилиш керак.
"Ҳужум операциялари душманнинг космик имкониятлари ва космик мудофаа тизимларига, рақиб кучларининг самарадорлиги ва ҳалокатлилигини пасайтиришга қаратилган, - дейилади ҳужжатда. - Дўст бўлмаган давлатларнинг космик миссияларини муддатидан олдин зарарсизлантириш имкониятига ва устунликка эришиш керак."
Бу ерда гап нафақат ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ҳақида кетмоқда – гап "рақибнинг барча сунъий йўлдошларга қарши потенциали" ҳақидадир. Америкаликлар, шунингдек, "рақибнинг ҳужум қилиш воситаларини зарарсизлантириш ва таҳдидлар даражасини пасайтириш" учун мудофаа операцияларини, шу жумладан фаол операцияларни ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолишади.
Гуруҳларни кўпайтириш
Космик кучлар Ер орбитаси хавфсизлиги "таъминотига", унга АҚШ ва унинг иттифоқчилари киришини таъминлашга ва рақибларни қўрқитиш ва ўзларини хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга мажбур қилиш учун жанговор кучни намойишига жавобгардир. Юклар ва ходимлар кўп маротаба ишладилагина кемаларда етказилади, тактик, оператив ва стратегик даражада маълумотларни тезкор узатиш учун кучли сунъий йўлдош туркуми яратилиши талаб қилинади. Атмосфера орти разведка, кузатув ва алоқа қурилмаларига алоҳида ўрин ажратилади - улар Америка ҳарбийларининг космосда бўлишлари учун замин бўлиб хизмат қилади.
АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари армиялари сунъий йўлдошлардан фаол фойдаланишаётгани сир эмас. Айнан космосда қўшинлар ва қуроллар, разведка, алоқа ва навигацияни бошқаришнинг асосий воситалари йиғилган. Орбитада Ғарбнинг мингга яқин ҳарбий ва икки томонлама мақсадли аппаратлари навбатчилик қилмоқда.
Россия космик кучлари Ғарбий мамлакатларнинг сунъий йўлдошларининг ҳаракатларини, уларнинг сув ва қуруқликнинг устида маълум ҳудудларида жойлашиши, ҳар қандай ердан учиб ўтиш даврийлигини кузатишга қодир техник воситалар ва мутахассисларга эга.
Орбитал гуруҳнинг хатти-ҳаракатлари бўйича потенциал душманнинг ниятлари ҳақида кўп нарсаларни билса бўлади. Хусусан, ҳаво ҳужуми операцияси доирасида йирик ракета ва ҳаво зарбаси пайтини аниқлик билан тахмин қилиш мумкин.
Доктрина муаллифлари АҚШнинг барча рақибларини Америка орбитал гуруҳи тўғрисида бирон бир маълумот олиш имкониятидан маҳрум қилиш зарурлигини таъкидламоқда. Шу мақсадда DARPA илғор мудофаа ишланмаларини ривожлантириш агентлиги бир неча йиллардан бери битта тармоққа уланган 200 тагача кичик йўлдошларни паст орбитага учиришни таъминлайдиган Blackjack дастурини амалга ошириб келмоқда. Ишонилишича, ушбу қурилмаларнинг кичик ўлчамлари космик разведка орқали уларни аниқлашни мураккаблаштиради ва уларнинг кўплиги уларни йўқ қилишни қийинлаштиради. Бу гуруҳ, Пентагоннинг режаларига кўра, 2022 йилда жойлаштирила бошлайди.
Юлдузлар жанги
Кўпчилик мутахассислар, ҳолат фақат йўлдошлар билан чекланиб қолмаслигига ишонишади. Чоп этилган ҳужжатда бу ҳақда тўғридан-тўғри айтилмаган, аммо америкаликлар эртами-кечми яқин орбитага ҳарбий қуролни жойлаштириши аниқ. Бу ҳақда Sputnik радиоси эфирида МГИМО Ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори Алексей Подберезкин маълум қилди.
"Гап зарба бериш қуроллари ҳақида кетмоқда: кинетик, лазер, электромагнит ва бошқалар, - дейди мутахассис. - Бу ҳар нарса бўлиши мумкин. Тасаввур қилинг, устимиздан юк бўлинмасига беш-олти кубометр заҳарловчи модда жойлаштирилган сунъий йўлдош учиб бормоқда. Маълум бир дақиқада контейнер очилиб, ундаги барча нарсала бошимизга тушади. Бу тахминий вариантлардан бири ва унақалар жуда кўп. Агар йўлдошларга космик зарба бериш қуроллари ўрнатилган бўлса, унда ўқ-дориларнинг мўлжалга учиш вақти давомийлиги кескин қисқаришини тушунишимиз керак. Ҳозирда бутун мудофаа тизими ракеталарнинг учирилишини ўз вақтида аниқлаш ва уларни тезлашиш босқичида йўқ қилишга асосланган. Агар ушбу сунъий йўлдош бизнинг бошимиз узра учса, у энг қисқа траектория бўйлаб учади. Шунинг учун буларнинг барчаси Россиянинг хавфсизлигига ҳақиқий таҳдиддир".
Подберезкин таъкидлашича, бизда орбитадан ҳужум хавфини заифлаштирадиган, сунъий йўлдошларга қарши тизимлар ишлаб чиқилмоқда. Аммо мутахассис бу сафар космосда қуролларнинг янги, жуда қиммат пойгасидан хавфсирайди.