ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. 2020 йил 16 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 944 (+243) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 189 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли З.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда 30 043 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (86 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 4673 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.