ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россияда COVID-19га қарши вакцина ишлаб-чиқарилиши йўлга қўйилгани ҳақида хабар қилди.
Ушбу препарат Гамалея номидаги эпидемиология и микробиология миллий тадқиқот маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Владимир Путин Россия дунёда биринчи бўлиб COVID-19га қарши препаратни рўйхатдан ўтказгани ҳақида хабар берган эди. Вакцина "Спутник V" дея ном олди.
Препарат ишлаб чиқилишига Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди ҳам ҳисса қўшди. Фонд раҳбари Кирилл Дмитриев айни вақтда 20дан ортиқ давлатдан миллиард доза вакцинага ариза келиб тушгани ҳақида маълум қилди.
Шу билан бирга, Россия бешта давлат ҳудудида вакцина ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришган.
Доривор ўсимликлар давлат реестри ахборотига кўра, препарат мускуллар ичига юбориладиган эритма кўринишида бўлади. Вакцинация икки босқичда амалга оширилади: дастлаб — I компонент, сўнгра уч ҳафтадан сўнг — II компонент билан.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, икки босқичли схема давомийлиги икки йилгача бўлган иммунитетни шакллантиришга имкон беради.
Идора шунингдек, препаратнинг клиникга қадар ва клиник синовлари ҳақида маълумотлар эълон қилиниши ҳақида хабар берган. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Михаил Мурашко чет элдан янграётган танқидлар, кўпдан кўп ҳолларда "маълумотлар танқислиги" билан боғлиқлигини, "вакцина - негизида олтита маҳсулот яратилган платформада ишлаб чиқилганини" кўпчилик билмаслигини қайд этган.