ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қароридир ва унга ташқаридан ҳеч ким энергия сиёсатини қандай юритишни буюролмайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг матбуот анжуманида маълум қилди.
Маас АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни кучайтириш режаларини шундай изоҳлади.
"Германия ҳукумати учун трансатлантик алоқалар кўп йиллар давомида улкан аҳамиятга эга бўлиб келган, ва нафақат биз учун, балки умуман Европа учун ҳам. Улар ҳар қандай сиёсий вазиятдан чуқурроқдир. Аммо шунга қарамай, алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак, шериклар ўртасидаги санкциялар мавжудлиги - бу нотўғри йўл, бу ёлғон йўли. Ва охир-оқибат, биз энергия ташувчиларни қаердан сотиб олишимиз – бу бизнинг суверен қароримиз. Ҳеч бир давлат таҳдидлар ёрдамида ЕИнинг энергия сиёсатини белгилаб беролмайди", - деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, ЕИ ичидан экстерриториал санкциялар ҳалқаро ҳуқуқни қанчалар бузаётганлиги муҳокама қилинмоқда, ва бу позицияни АҚШ давлат котиби билан бўлган суҳбатда "аниқ ифода этганини" таъкидлади.
“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россия соҳилидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германияга олиб борадиган, қуввати йилига 55 миллиард кубометр бўлган газ қувурини ётқизишни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш билан, ягона акционери Газпром бўлган Nord Stream 2 AG шуғулланмоқда. Унинг европалик шериклари - Royal Dutch Shell, OMV, Engie, Uniper и Wintershall - лойиҳани ярмини молиялаштирмоқдалар, ҳар бири 950 миллион евродан.
Ўз суюлтирилган газини ЕИда илгари сураётган АҚШ, лойиҳага фаол қарши чиқмоқда. Ўтган йилнинг охирида АҚШ “Шимолий оқим-2”-га қарши санкцияларни мудофаа бюджетига киритди, бунинг натижасида қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Швейцариянинг Allseas компанияси ишни деярли дарҳол тўхтатди.
Июль ойида Давлат департаменти “Америка душманларига санкциялар орқали қарши курашиш” тўғрисидаги қонун доирасига ўз тавсияларни чоп этди, ва унга “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими”нинг иккинчи қувурини киритди. Бу Россиянинг экспорт газ қувур линиялари билан боғлиқ инвестициялар ва бошқа фаолиятни санкциялар хавфи остига қўяди. Бундан ташқари, июль ойида Конгресс вакиллар палатаси ва Сенат лойиҳага қарши кенгайтирилган санкцияларни ўз ичига олган мудофаа бюджети вариантларини тасдиқладилар.