АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар билан дағдаға қилмоқда

Oбуна бўлиш
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео “Шимолий оқим-2” газ ўтказгичи қурилишида иштирок этаётган компанияларга қатъий санкциялар билан таҳдид қилди.

Помпеонинг сўзларига кўра, Давлат департаменти лойиҳани, шунингдек, “Турк оқими”нинг иккинчи тармоғини “Америка душманларига санкциялар ёрдамида қаршилик кўрсатиш” (CAATSA) қонуни бўйича янги таҳрирдаги йўриқномага киритган.

 У бу ҳақда Вашингтонда чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилган ва қурилиш иштирокчиларига “зудлик билан даф бўлишни” ёки оқибатларни кутишни маслаҳат берган.

“Шимолий оқим-2” – Россиядан Германияга ўтадиган янги газ қувуридир. АҚШ ушбу лойиҳа Европа энергетика хавфсизлигига таҳдид солаётганини таъкидлаб, унга қарши чиқмоқда, лекин аслида америкаликлар Россия газини Европа бозоридан сиқиб чиқаришни ва ўзининг СТГсини сотишни бошлашни истайди. Европага эса бундан наф йўқ, чунки нархи баланд. “Шимолий оқим-2” минтақадаги газ тақчиллиги муаммосини ҳал қилишга, поставкалар ишончлилигини оширишга ва миллиардлаб долларларни тежашга имкон беради.

Янгиликлар лентаси
0