ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ интернет тармоғида тарқалган ва унда бир йигит кўчада яланғоч юргани акс этган видео юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 10 август куни Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида 22 ёшли жиззахлик И.Х. кийимсиз юрган. Шу атрофда хизмат олиб борган ИИВ ходими йигитни кўриб қолиб, ҳудудий бўлинмаларга хабар берган.
Воқеа жойига ППХ ва профилактика инспектори етиб келиб, уни Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБга олиб боришган.
Аниқланишича, И.Х. маст ҳолда таниши бўлган қиз билан жанжаллашиб қолган. Сўнг ўз кийимларини ечиб, кўчада сайр қилишни бошлаган.
Қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Иш судга юборилган.