ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Ўттиз икки яшар спортчи Тимоти Шиф Лондонда "эл оғзига тушадиган қилиб" сайр қилишга қарор қилди. Жумладан, у тиббий ниқобдан ички кийим тариқасида фойдаланди, деб хабар берди шанба куни NEWS.ru.
Фрираннер ва блогер ушбу қалтис сайрдан олинган суратни ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эркакнинг ҳикоя қилишича, шу тарзда у Британия пойтахти ҳукуматининг коронавирус туфайли киритмоқчи бўлган чекловларини масхаралашга ҳаракат қилган.
Лондонда 24 июлдан маҳаллий аҳоли жамоат жойларда ҳимоя ниқобларини таққан ҳолда бўлиши белгиланган.
Буюк Британияда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 300 мингга яқинлашган, 45 мингдан зиёд киши ушбу касаллик қурбонига айланган.