ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Модернизация қилинган “Аллигатор” вертолёти биринчи парвозни амалга оширди.
Sputnik радио эфирида ҳарбий эксперт Дмитрий Литовкин Аллигатор” вертолёти жанговар тажриба асосида модернизация қилинганлигини айтди. РИА Новости хабарига асосан.
Ушбу машина давлат мудофааси буюртмаси доирасида ва экспорт учун ишлаб чиқарилган вертолётларда илгари синовдан ўтган барча энг яхши техник эчимлардан фойдаланди.
Вертолёт модернизация қилинган оптик-электрон тизими, нишонни аниқлаш радари билан жиҳозланган.
Модернизация қилинган Ка-52 ракетани бошқарадиган фаол фазали антенна панжара билан жиҳозланган янги радиолокацион комплексни олди.
“Энг муҳими вертолётлар Сурияда жанговар синовдан ўтди, у ерда улар нафақат зарба бериш, балки қўмондонлик машинларнинг вазифаларини бажарди. Ҳозир вертолётда фаол антена панжара, янги радар ўрнатилган. Бу машина ривожланаётганлигида далолат бермоқда. Бундай антенналарсиз ҳеч қандай самолёт ёки вертолёт замонавий деб ҳисобланмайди. Босқичли антенна панжараси - ҳаводаги нишонларга ҳам, ердаги нишонларга ҳам зарба бериши ва радиоэлектрон қаршилик вазифалари билан шуғулланиши мумкин. Хусусан, ушбу радарлар транспорт воситасини жанговар занжири тактик бошқарув ягона тизимига бирлаштиришга имкон беради. Яъни, бизда ракета қуролни ҳам, бомбани ҳам ишлатадиган мутлақо замонавий, кучли вертолёт пайдо бўлди”, - деди Дмитрий Литовкин.
Унинг фикрига кўра, модернизация қилинган Ка-52М вертолётлари билан Россиянинг янги десант универсал кемалари қуролланиши мумкин.