Қозоғистон Ўзбекистонни “вертолёт пойгасида” қувиб ўтишга ҳаракат қилмоқда

Oбуна бўлиш
Қозоғистон Россиянинг яна 4та Ми-35 вертолётини сотиб олиб, машиналарнинг сонини 12 тагача кўпайтирди. Аввалроқ Ўзбекистон ҳам бу техниканинг 12тасини сотиб олишга келишиб олган, аммо хужум вертолётлари сони бўйича республика Марказий Осиёда етакчи ўринда қолмоқда.

Россияда ишлаб чиқарилган ноёб Ми-35 ҳарбий транспорт вертолёти ўнлаб мамлакатларнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлайди. Кўплаб давлатлар учун бу вертолёт етиб бўлмас орзу бўлиб қолмоқда. МДҲ ҳудудида ваҳимали Ми-35 вертолётларини қонуний равишда Россия Федерациясидан ташқари фақат Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон фойдаланади.

Один из ведущих производителей вертолётов в мире «Airbus Helicopters» планирует расширить сотрудничество с Узбекистаном.  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон келажакда Airbus Helicopters компаниясидан 25 та вертолёт сотиб олиши мумкин

Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида Қозоғистон Республикаси Ҳаво мудофаа кучлари авиабазасига 4та янги Ми-35М ҳужум вертолётлари етиб келди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон. Учувчилар ва муҳандислик-техник ходимлар қайта тайёргарликдан ўтди ва қўмондонликнинг энг мураккаб вазифаларини бажара оладилар. Россия қуроллари жанговар вазиятда панд бермайди, Ми-35М ишончли ва самарали (“35” - чуқур такомиллаштирилган афсонавий Ми-24). Янги бўлинма Қозоғистон Республикасининг армия авиациясини сезиларли даражада кучайтиради, унда июнь ойигача 18 дона вертолёт бўлган.

Аввалроқ, Қозоғистон (2016 ва 2018 йилларда) “Роствертол” ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган 8 дона РФ Қуролли Кучлари билан бир хил конфигурацияда бўлган Ми-35М вертолётларини олган эди. Армия авиацияси соҳасида Қозоғистон Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар орасида бугунги кунда фақатгина 25 та ҳужум вертолётига эга Ўзбекистон (Global Firepower ranking маълумотларига кўра) билан рақобатлаша олади.

Россия Марказий Осиё давлатлари мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга, шу жумладан стратегик иттифоқчи ва яқин хориждаги ташқи сиёсатнинг устувор йўналишида бўлган Қозоғистонга кўмаклашмоқда. Қозоғистоннинг қурол етказиб берувчиларни диверсификация қилиш сиёсатига қарамай, Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик стратегик шериклик даражасида. 2015 йилдаги келишувига асосан Козоғистон Республикаси Россияда ишлаб чиқарилган янги ҳарбий техникаларини РФнинг ички нархларида, шу жумладан Ми-35М вертолётларини сотиб олиши кўп нарсадан далолат беради.

Торжественная церемония приема-передачи двух вертолетов МИ-8МТ и радиолокационной станции П-18 на территории авиационно-технической эксплуатационной части Сил воздушной обороны Вооруженных сил КР в Канте. - Sputnik Ўзбекистон
Россия Қирғизистонга икки дона ҳарбий вертолёт ва радиоалоқа станцияни совға қилди

Ҳимоя қобилиятининг сифатли оширилиши

Қуролли кучлар учун 4та янги Ми-35М вертолётлари, эҳтимол, кўп эмас. Шунга қарамай, ушбу бўлинма армия авиациясининг зарба бериш кучининг 20 фоиз ортиғига ошишини таъминлайди. Ми-35М вертолёти - бу зирҳли транспорт воситаларини ва душманнинг мустаҳкамланган позицияларини йўқ қилиш, қуруқликдаги кучларни жанговар кўмак билан таъминлаш, десантлаш (шахсий қурол билан 8 нафар ҳарбийни), ярадорларни эвакуация қилиш, ташқи илмоқ ва кабинада юкларни ташиш учун мўлжалланган мураккаб, юқори технологик жанговар комплексдир.

Новые вертолеты Ми-35М ВВС Узбекистана, стоящие на стоянке в международном аэропорту имени Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга келтирилган янги Ми-35М жанговар вертолётлари намойиш қилинди - фото

Ми-35М кўп мақсадли, ҳужум вертолёти хусусиятларга эга: максимал тезлик - соатига 300 км гача, узоқлик масофаси - 550 км, динамик баландик - 5400 метр, юк кўтариши - 2400 кггача. У оғир шароитларда эксплуатация қилинишга мослашган, тоғлар ва чўлда самарали ишлашга қодир, улкан жанговар кучи ва ҳайратланарли даражада чидамлиликка эга.

Ми-35М бурун қисмида 23 мм диаметрли икки тўпли артиллерия ускунаси билан қуролланган (ўқ-дори комплекти - 450 та ўқ). У турли хил конфигурацияларда 8тагача танкга қарши ракета, икки блок бошқарилмайдиган 122 мм ракета ёки 80 мм калибрли тўрт блокгача кўтариши мумкин. Ми-35Мнинг гиростабилизацияли оптик-электрон станциясига эга сўнгги аниқлаш-нишонга олиш тизими ўз ичига тепловизион ва телевизион каналларни, лазерли масофа ўлчагич, ва пеленгаторни олади. Бортдаги қурол оператори 240 даража атрофида тасвирни кўради, рақибни аниқ йўқ қилиш учун кўпроқ имкониятга эга.

Олдинги афсонавий Ми-24 билан таққослаганда, янги вертолёт замонавий борт радиоэлектрон тизимни, рақамли навигация ва индикацияни, янада кучли турбо-двигателларни (2та 2200 от кучли), жанговар чидамлиликни ошириш учун композит материалдан тайёрланган асосий ротор ва рол роторларга эга бўлди. Шикастланишлардан тизимли ҳимоя радиолокацион станция нурланиш детекторлари, иссиқлик тузоқларини учириш ва ИК-диапазонда тўсиқлар яратиш мосламалари,экипаж кабинасини ва вертолётнинг ҳаётий тизимларини самарали зирҳлаш, муҳим тизимларни кўп маротабали заҳиралаш билан таъминланади. Юқори технологияли ускуналар экипажга юкни сезиларли даражада камайтиради, куннинг исталган вақтида бошқариладиган ва бошқарилмайдиган қуроллардан фойдаланиш, ер усти нишонларини кундузи 10-25 метр, кечаси эса 50 метр баландликдан ҳужум қилиш имконини беради, жиҳозланмаган жойлардан учади ва қўнади. Ушбу даражадаги жанговар техника – хавфсизликнинг замонавий чақириқларига ишончли жавобдир.

Геосиёсат ва минтақадаги хавфсизлик

Қозоғистон МДҲда ҳарбий ривожланиш бўйича етакчилардан бири бўлиб, Россия билан стратегик ҳамжиҳатликда Қуролли Кучлар салоҳиятини оширишни режали давом этмоқда. Ҳарбий қудратнинг дунё рейтингида Қозоғистон Республикаси 63-ўринни эгаллайди, Марказий Осиёда у фақат дунёнинг Топ-50 рўйхатига кирувчи Ўзбекистондан ортда туради холос.

Вертолеты Ми-35 - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлади

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевга миллий армияни самарали ва рақобатбардош қурол билан жиҳозлаш, ҳарбий таълим сифатини ошириш ва халқаро ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кучайтириш ҳақида кўрсатма берган эди. Республиканинг мудофаа қобилиятининг ўсиши рақамлар ва фактларда ўз аксини топмоқда. Уч йиллик мудофаа бюджети (2020 - 2022), ҚР Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра (https://sptnkne.ws/CN4k) жами 961 миллиард тенгени (2,55 миллиард доллар) ташкил этади. 2020 йилга 331,9 миллиард тенге тўғри келади, шундан 313,6 миллиард Қуролли кучларни сақлашга ва 18,3 миллиард мутахассислар ресурсларини ривожлантириш ва тиббий таъминотга сарфланади. Қуролли кучларни молиялаштириш барқарор.

Ҳарбий қурилиш соҳасида, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ўсиб бораётган халқаро терроризм таҳдидларини, нотинч Афғонистон ва тўртта ядровий давлатнинг қўшничилигини ҳисобга олишига тўғри келмоқда. Қозоғистон ҳарбий доктринасининг мудофаа хусусияти тинчликка содиқлик ва қуролли кучлар ёрдамида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш қобилиятини эълон қилади. Республика ўз армиясидан ҳарбий можаролар ва минтақадаги кескинлик ўчоқларини бостириш ва кейинчалик инқирозни тинч йўл билан “йўқ қилиш” учун фойдаланиши мумкин.

Яққол кўриниб туриптики, Қозоғистон Республикаси армия авиациясини Ми-35М вертолётлари билан қайта жиҳозлаш тенденцияси келгуси йилларда ҳам давом этади, чунки дунёда ундан яхшироғи ишлаб чиқарилмаган.  Қозоғистоннинг жанубий қўшниси бўлган Ўзбекистон ўз вертолёт паркини айнан шу Россия вертолётлари билан янгилаётгани бежиз эмас. Эслатиб ўтамиз, ундан олдинги Ми-24 бугунги кунгача дунёдаги энг кенг тарқалган ҳужум вертолёти бўлиб қолмоқда (3500 дан ортиқ нусхаси ишлаб чиқарилган), 63 дан ортиқ мамлакат миллий армияларида хизмат қилмоқда. АҚШда эса мунтазам равишда ҳарбий машқлар пайтида Россиянинг Ми-24-га қарши тактикасини машқ қиладилар.

Янгиликлар лентаси
0