ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти ИИББ ходимлари Хитой фуқаросини талаганликда гумонланувчи шахсларни қўлга олди.
Ҳодиса 3 август куни юз берган. Яккасарой тумани ички ишлар органларига 24 ёшли Хитой фуқароси Я.Д. мурожаат қилиб, соат тахминан 22.40 да ўзининг "Ласетти" автомобилида икки нотаниш кимса томонидан талаб кетилганини хабар қилган.
Маълум бўлишича, ғаразгўйлар хитойлик фуқарони саволлар билан чалғитиб, салондан ичида паспорт, сўм, АҚШ долларлари, банк карталари бўлган сумкани ўғирлаб кетишган.
Кўрилган чоралар натижасида, сумка, паспорт ва карталар шаҳарнинг Боғтепа кўчасидаги дарахт остидан топилган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166 моддаси ("Талончилик") бўйича жиноийи ш қўзғатилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижаларига кўра, шунингдек ташқи видеокузатув камералари ёзувлари асосида Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари талончиликда гумонланувчи шахслар сифатида 25 ёшли Азизхон М. ва 23 ёшли Мирзофил С.лар қўлга олинган. Тергов давомида ўғирланган нарсаларнинг бир қисми жабрланувчига қайтарилган.
Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.