Наманганда МЧЖ раҳбари ва банк ходими қарийб 100 млн сўмни талон-тарож қилди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар “Агробанк”дан фуқаролар номларига кредит пулини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-тарож қилишган.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Наманганда МЧЖ раҳбари ва банк ходими қарийб 100 млн сўмни талон-тарож қилди.

Ладонь запачканная нефтью - Sputnik Ўзбекистон
“Андижоннефть” давлат бюджетини 12 млрд сўмга талон-тарож қилди

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсудиновнинг маълум қилишича, “Тўрақўрғон А.Т.” МЧЖ раҳбари Ғ.Т “Агробанк” Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи Н.Э. билан биргаликда ушбу банкдан 4 нафар фуқароларнинг номларига жами 99,2 млн. сўм кредит пул маблағларини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”) 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0