“Андижоннефть” давлат бюджетини 12 млрд сўмга талон-тарож қилди

© Sputnik / Рамиль СитдиковЛадонь запачканная нефтью
Ладонь запачканная нефтью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган ҳатлов давомида ўта йирик ҳажмда нефтни асоссиз ҳисобдан чиқариш, қўшиб ёзиш, ҳисобот ҳужжатларида камомад ҳамда ортиқчаликлар аниқланган.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Андижон вилоят прокуратураси томонидан “Андижоннефть” акциядорлик жамияти фаолияти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Жамиятда “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари томонидан текшириш ўтказилганда, қиймати 12 млрд 825,9 млн сўмлик 15 287 тонна ҳажмда камомад борлиги маълум бўлди, хабар қилади Ўзбекистон энергетика вазирлиги.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг қайси вазирликларида энг кўп молиявий қонунбузилишлар аниқланди

Жумладан, жамиятнинг нефть конлари, нефтни йиғиш, тайёрлаш ва топшириш цехларида ўтказилган ҳатловда вилоят нефть конларидан қиймати 254,5 млн сўмлик 310,2 тонна ортиқчалик ва қиймати 22,7 млн сўмлик 42,4 тонна камомад, цехлараро қувурларни демонтаж қилишда ва нефтни қайта ишлаш заводига юборишда қувурлар орқали нефтни талон-тарож қилиш йўли билан қиймати 1 млрд 404 млн сўмлик 812,3 тонна товар нефть йўқотилганлиги, 479,6 млн сўмлик 795,8 тонна қазиб олинган нефтни ҳисоботларга киритмаган ҳолда ўзлаштириш, ҳисоботларни сохталаштириш орқали 2 млрд 583,8 млн сўмлик 3486,9 тонна камомадни ва 70,8 млн сўмлик 95,9 тонна ортиқчаликларни яшириш, 6 млрд 313,3 млн сўмлик 7 697 тонна нефтни ҳисоботларга қўшиб ёзиш, шунингдек, 1 млрд 678,9 млн сўмлик 2046,9 тонна нефтни бажарилмаган иш ҳажмини кўрсатиш ҳисобига бирламчи ҳужжатларсиз асоссиз равишда ҳисобдан чиқариш ҳолатлари аниқланган.

“Андижоннефть” АЖда фақатгина 2019 йил июнь ойидан сентябрь ойигача бўлган фаолият даврида жами 1 838 951 734 сўм қийматга эга 1 356,8 тоннадан зиёд ҳажмда нефтни асоссиз ҳисобдан чиқариш, қўшиб ёзиш, ҳисобот ҳужжатларида ва ҳатловда камомадлар ҳамда ортиқчаликлар аниқланган. 

Текширув якунида расмийлаштирилган ҳужжатлар Андижон вилоят прокуратурасига топширилди ва айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0