“Каспий маҳлуқи”ни қайта тиклаш керакми ёки йўқ

© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military DistrictПодготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин келажакда оғир жанговар экранопланлар янги вариантда ва бортига қанотли ракеталар ўрнатилган ҳолда Россия ҳарбий-денгиз кучларига қайтади. Улар база инфратузилмаси мавжуд бўлмаган ҳар қандай иқлим шароитида ишлашга қодир.

Россиянинг дунёда ягона "Лунь" ракетали экраноплани 31 июль куни Каспийскдан Дербентга денгиз орқали тортиб келинди, у “Патриот” паркининг марказий экспонатига айланади.

34 йил олдин Нижний Новгородда қурилган “Лунь” экраноплани, узоқ синовлардан сўнг 1991 йилда тажрибали фойдаланиш  учун Каспий флотилиясига топширилди. Ва у 903 лойиҳанинг режалаштирилган саккизта аппаратидан фақат битта ягона бўлиб қолди. Аммо экранопланлар тарихга ғарқ бўлмади.

Юқори тезлиги (500 км/с) ва парвознинг пастда амалга оширилиши (7 - 10 метр) туфайли ракета ташувчи-экранопланлар радарларга сезилмай денгиз ва текисликлар узра минглаб километрларни учиб ўтиб денгиз базалари ёки авиаташувчи гуруҳларига кутилмаган йўналишлардан ракета учиш масофасига яқинлашиб, зарба бериши мумкин

Янги экранопланлар ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар имкониятларини кенгайтиради. Аввалроқ, Россия Ҳарбий-денгиз флотининг кемалар қуриш бошқармаси бошлиғи, 1-чи даражали капитан Владимир Тряпичников "Экранопланларни ривожлантириш" лойиҳаси 2050 йилгача кемалар қуриш дастурига киритилганини маълум қилди. РФ Мудофаа вазирлиги янги экранопланни яратишга тактик-техник топшириқни ишлаб чиқди, тажриба-конструкторлик ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, янги экраноплан 2022 йилда биринчи парвозини амалга оширади.

Пуск баллистической ракеты оперативно-тактического ракетного комплекса Искандер-М с полигона Капустин Яр в Астраханской области - Sputnik Ўзбекистон
Россия қуроли: “Искандер” нима учун матросларнинг йўл-йўл майкасини кийиб кўрмоқда

ОАВлар "Каспий маҳлуқи"ни (бу аппратни Ғарбда улкан ўлчамлари ва фантастик кўриниши учун шундай аташган) қайта ишга тушириш масаласини қизғин муҳокама қилмоқдалар. Американинг National Interest нашри ҳам, Хитойнинг Sohu нашри ҳам четда қолмади.

Илмий-технологик ва ишлаб чиқариш базаси ҳам бор - Россия кўп мақсадли экранопланларни ишлаб чиқаришда Ғарб мамлакатларини анча ортда қолдирган. Мисол учун, "Лунь" бундан 29 йил олдин ҳам парвозларни яхшигина амалга ошириб, ракета зарбаларини амалга оширган, 1990 йилларнинг охиридан АҚШда лойиҳалаштирилган, 1200 тонна юк кўтариш лойиҳавий қувватига эга бўлган юк ташувчи экраноплани (юкхонаси 17 дона Абрамс танкига мўлжалланган) ҳатто прототип кўринишида ҳам битказилмади.

Бугунги кунда Россия Ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар экранопланларини тиклаш истиқболлари қандай?

Фойдаланиш хусусиятлари

Яқин келажакда кўп мақсадли экранопланлар (Ғарбда улар WIG - Wing-In-Ground effect деб аталади) сўнгги юқори аниқликдаги қанотли ва гипертовушли ракеталар, ҳужум дронлари, электромагнит замбараклар, оғир торпедаларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун асос бўлиши мумкин.

Тезкор ҳаракат кучлари сифатида зарба экранопланлари Россия Арктикасини самарали патрул қилиши мумкин бўлар эди.

Боевые роботы Уран-9 - Sputnik Ўзбекистон
Россия нега танкларга одам нутқини тушунишни ўргатмоқда?

Десант (юк ташувчи) модификациясида ушбу аппаратлар ҳарбийларни ўз одатий қуроли ва зирҳли транспорти билан катта масофага тезкор равишда етказиш имкониятини яратади. Янги экранопланлар душман радарларига деярли кўринмайди, тежамкорлиги ва юк ташиши бўйича самолёт ва вертолётлардан, шунингдек, тезлик борасида қанотлари сув остида жойлашган кемалардан устундир. Улар можаро зонасидан жуда катта масофага ("Чайка-2" - 5000 кмгача) "кучларни тарқатиш" имконини беради ва жанговар фойдаланишнинг барча соҳаларида Россиянинг имкониятларини оширишга ёрдам беради.

National Interest маълумотларига кўра, янги А-050 "Чайка-2" экраноплани "Каспий маҳлуқи"нинг реинкарнацияси ҳисобланади ва (Нижний Новгороддаги Алексеев номидаги марказий конструкторлик бюросида) йўловчиларни (100 кишигача) ва юкларни қирғоқ минтақаларда, шу жумладан, Арктикада ташиш учун яратилмоқда. Турли оғирликдаги юкларни ташиш қобилиятига (ихтисослашувга) эга бўлган "қанотли кемалар"нинг қатор линияси қурилмоқда, улар 2022 йилдан кечикмай парвозини амалга оширади.

Аввалроқ Хитой Халқ-озодлик армияси учун бир нечта “Чайка” экранопланларини сотиб олиш бўйича музокаралар ташаббуси билан чиқди. Бу кеманинг душман учун катта сюрприз бўлиши мумкин бўлган билвосита юқори тайёргарлиги ва самарадорлигини кўрсатади.

Аэродромсиз авиация сифатида экранопланлар тинч даврда ҳам самаралидир. Масалан, Россиянинг "Эколен" ИИЧБси “Каспий маҳлуқи”нинг муқобили ер-ҳаво амфибияни ишлаб чиқмоқда. У  ҳам ҳавода, ҳам ер устида уча олади, 750 тоннагача юк кўтариш қобилиятига эга. Денгиз ва дарёлар, тундра ва чўлда фойдаланиланиш мумкин. Учиш ва қўниш учун экранопланга фақатгина етарлича сув ҳавзаси ёки текис ер майдони керак бўлади.

Военное шоу Вежливые люди в рамках форума Армия-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Рус қуроли: “Тюльпан” - дунёда энг қудратли термоядровий миномёт

Улкан хусусиятлари

Экраноплан жуда паст баландликда учаётиб, кираётган ҳаво оқими қанот остида зич "ҳаво ёстиғи"ни яратганда юзага келадиган эффектни қўллайди. Сув юзасидан (музли дала, қорли текислик ёки жанубий дашт) кўтарилаётганда, аппарат барқарорликка эришиб, соатига 500 км тезликда ёқилғини минимал сарфлаб, катта юк билан - "Чайка-2" - 10 тоннагача, “ҳавода сузади”.

Алексеев номидаги Нижний Новгород конструкторлик бюроси ҳам учиш оғирлиги 100 тонна бўлган А-080 "Чайка-3" экранопланининг оғир вариантини яратиш устида ишламоқда. Истиқболли машина Россиянинг замонавий авионикаси ва навигацион-пилоташ мажмуаси билан жиҳозланади. У беш даража нишобликка эга жиҳозланмаган қирғоққа мустақил равишда чиқиши, сувда ва аэродромга жойлаштирилиши мумкин.

Ҳатто кўҳна "Лунь" ҳам технологик жиҳатдан ҳайратлантиради, у 450 км/соат тезликда 2000 км дан ошиқ масофани, уч метрдан 500 метргача баландликда босиб ўтиб, ўзининг йирик ўлчамлари билан ёқилғини транспорт самолётидан беш баравар кам сарфлаган.

У ўзининг ташқи қиёфаси билан ҳам ҳурмат қозонтиради. Корпуснинг олд қисмида, пилонда 8 дона тортиш двигателлари (Ил-86 турбиналари асосида) жойлашган, уларнинг соплолари экран эффектини кучайтириш учун сувга бурчак остида ўрнатилган (кучайтирилган оқим бироз орқада жойлашган қанотларга акс этади). Экраноплан фюзелажида уч жуфт кемаларга қарши зарба масофаси 250 км бўлган ва ўз радиолокацион станциясига эга ЗМ-80 "Москит" ракеталари ўрнатилган. Узунлиги қарийб 74 метрни ташкил этиши ва трапеция шаклидаги қанотларнинг узунлиги 44 метр ва майдони 550 квадрат метрни ташкил этиши, 380 тонналик кемани космик қиёфага келтиради.

Закрытие международного авиационно-космического салона МАКС-2019 - Sputnik Ўзбекистон
Бе-200 амфибия-самолётлари – “учар кемалар” нималарга қодир?

Жанговар мақсадларга келсак, учта товушдан тез “Москит” ракетаси (максимал тезлиги 2,8Мах-да, ҳар 5 сонияда учириши шартида) авиаташувчини йўқ қилишга етарли бўлар эди.

Экранопланлар СССР Ҳарбий-денгиз флотига душман кемаларини йўқ қилиш воситаси сифатида яратилган. Ўзининг биринчи парвозини “Лунь” 1985 йилда амалга оширди. Унинг юқори тезлиги ва чидамлилиги, катта юкларни ташиши ва қуруқлик ва муз устидан учиш (шунингдек, баландликларда учиш) қобилияти билан биргаликда бошиданоқ ақл бовар қилмайдиган имкониятларни яратди. "Лунь", "Орлёнок" экранопланалари ракеталар ва десантчиларни етказиш учун муваффақиятли мослаштирилди. Десантли "Орлёнок" кичикроқ бўлиб, қўшинлар ва техникаларни тезкор ташишга мўлжалланган эди (150 та десантчи ёки иккита пиёдалар жанговар машинаси). СССР парчаланиб кетганидан сўнг қурилмалар қурилишининг бутун туркуми тўхтатилди (шу вақтга келиб 903 лойиҳасининг иккинчи "Лунь" аппарати 95%га тайёр эди), жанговар "авиаташувчилар қотили" эса Каспийскда лангарга ўрнатилди. Бу каби ҳолат яна такрорланмаслиги керак, чунки Ғарбий "шериклар" буни барибир қадрига етмайдилар. Бугунги кунда Россия ва унинг иттифоқчилари манфаатлари учун тинчликни мустаҳкамлаш мақсадида экранопланларни сифат жиҳатидан янги технологик даражада жанговар хусусиятларини такомиллаштириш керак.

Янгиликлар лентаси
0