ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Марғилон шаҳрида фуқаро машина олиб қочди ва икки нафар вояга етмаган болаларни уриб борди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 31 июль куни фуқаро С.О. Б.Марғилоний кўчасида қаровсиз қолдирилган С.Р.га тегишли “ВАЗ-2101” русумли автомашинани олиб қочган.
Янгийўл кичик тор кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Р.А. ва Т.А.ларни уриб юборган. Улар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифохонада Р.А. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши очилган. Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.