Қорақалпоғистонда ички ишлар раҳбари фуқарони хизмат автомобилида уриб кетди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаро транспорт ҳодисаси натижасида олган тан жароҳатидан ўзига келмаган ва вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Қорақалпоғистонда ИИБ раҳбари хизмат машинасида велосипеддаги фуқарони уриб юборди, деб хабар берди Қорақалпоғистон прокуратураси.

Обработка машины скорой медицинской помощи после доставки пациентов с подозрением на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда 37 ёшли туман ҳокими коронавирус қурбонига айланди

Ҳодиса 22 июль куни соат 21:40ларда Қораўзак туманида юз берган.

Ички ишлар бўлими бошлиғи Р.М. ўзига бириктирилган "Nexia-3" русумли хизмат автомашинасини бошқариб бораётиб Қораўзак туманидан ўтувчи "Нукус-Чимбой-Тахтакўпир" йўлида йўл четида велосипед бошқариб бораётган 1997 йил туғилган фуқаро Н.А.ни уриб юборган.

Н.А. олган тан жароҳатидан ўзига келмасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0