"Пул бермасанг - шарманда бўласан": ғиждувонлик қиз интим-шантаж қурбонига айланди

Oбуна бўлиш
Бухоролик қиз интим-шантаж қурбонига айланди. Ўз севгилисига юборган шахсий фотосуратларини бошқа бир таниши кўриб қолиб, қариндошларига кўрсатиш билан таҳдид қила бошлаган

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Ёқтирган йигитига шахсий фотосуратларини юборган ғиждувонлик қиз товламачилик қурбонига айланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмлик қиз интим-шантажчи қурбонига айланди

Хабарда айтилишича, ҳодиса жорий йил апрель ойидан бошланган.

Қизни ўз таниши - 31 ёшли аёл шантаж қилган. Яъни ёқтирган йигитига Telegram орқали интим суратларни юборганлигини кўриб қолганлигини айтиб, ушбу фотосуратларни ота-онаси ва бошқаларга кўрсатиб, шарманда қилиш билан таҳдид қилишга киришган.

Яқинларига шарманда қилмаслик, шахсий маълумотларни сир сақлаш эвазига апрель ойидан то 20 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида аёл қиздан жами 3 минг 700 АҚШ доллари, умумий баҳоси 20 миллион сўм бўлган бир дона тилло занжир, уч дона аёллар тилло узуги ҳамда бир дона аёллар тилло зирагини қўлга киритган.

Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын - Sputnik Ўзбекистон
Ким Чен Ин эрта ёшдаги интим алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди

Жорий йилнинг 20 июль куни шантажчи ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, қиздан фотосуратларни тарқатмаслик эвазига яна 1 минг АҚШ доллари талаб қилган ва айтилган пуллардан 200 долларини олаётган вақтда Ғиждувон туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0